(O´zbek) Ishlabchiqaruvchilar yarmarkasi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

   IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Андижонда ўтказилган вилоят босқичида 250 дан зиёд ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотларини намойиш этди.
 
     Президентимиз раҳнамолигида қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор маҳаллий ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, ҳудудий корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.
        Ярмаркада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг импорт ўрнини босувчи  энергетика тизими учун зарур бутловчи жиҳозлар, саноат, трикотаж ва озиқ-овқат маҳсулотлари, мебель ва уй-рўзғор буюмлари намойиш этилди. Мамлакатимиз автомобилсозлик саноатининг етакчи корхонаси «GM-Uzbekistan» қўшма корхонасига бутловчи қисмлар ва жиҳозлар етказиб берувчи корхоналар томонидан намойиш этилган маҳсулотлар кўпчиликнинг эътиборини тортди.
       – Корхонамизда “Matiz”, “Damas”, “Spark” ва бошқа русумдаги автомобиллар учун 30 дан зиёд турдаги бутловчи қисмлар тайёрланади, – дейди Марҳамат туманидаги “Ғайрат-2000” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ўткирбек Зулфиев. – Корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида бутловчи қисмлар тайёрлаш йўлга қўйилган. 40 дан зиёд ишчи меҳнат қилаётган жамоамиз томонидан ўтган йили «GM-Uzbekistan» қўшма корхонасига 1 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот етказиб берилди.
    Вилоятда автомобиллар учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти йилдан-йилга кенгаймоқда. Панама Республикасининг “Valensia and Co” компанияси билан ҳамкорликда иш олиб бораётган Шаҳрихон туманидаги “SDK Group And” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона ана шулардан биридир.
      – Корхонамизда автомобиллар учун 180 турдаги мой, ҳаво ва ёқилғи фильтрлари ишлаб чиқарилади, – дейди корхонанинг молиявий масалалар бўйича директори Ўктамжон Абдусатторов. – Жорий йилнинг биринчи чорагида 1 миллиард 400 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланди. Маҳсулотимиз импорт ўрнини тўлдириши ҳисобига асосан ички бозорда сотилади, маълум қисми эса хорижга экспорт қилинади.
     Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, корхоналарни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш натижасида вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ортиб бораётганини ярмаркада намойиш этилган маҳсулот ва буюмлар яна бир бор кўрсатди.
      – Бизнинг корхонамизда юқори ва паст кучланишли электр сақлагичлар, кўчириб юритилувчи ерга улаш мосламалари, контактлар, штангалар, электротехник форфор изоляторлари ва энергетика тизими учун зарур бошқа бутловчи жиҳозлар ишлаб чиқарилмоқда, – дейди Андижон туманидаги “Фусункор” масъулияти чекланган жамияти раиси Улуғбек Содиқов. – Мамлакатимизда корхонамиз маҳсулотларига талаб юқорилигини инобатга олиб, ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтиришни мўлжалламоқдамиз.
       Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳисобига тайёрланаётган маҳсулотлар ҳам кўпчиликка манзур бўлди.
      – Хўжалигимиз қошида сутни қайта ишлаш корхонаси ташкил этилган, – дейди Избоскан туманидаги “Жонобод чорваси” фермер хўжалиги раҳбари Аъзамжон Даминов. – Ҳозир корхонамизда қадоқланган сут, сметана, қатиқ, қаймоқ каби 5 турдаги сифатли сут маҳсулотлари тайёрланмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида қарийб 40 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, болалар боғчалари ва аҳолига етказиб берилди.
         Ярмарка нафақат ишлаб чиқарувчилар, балки кўплаб чакана ва улгуржи савдо корхоналари вакилларига ҳам қулай ва манфаатли ҳамкорлик шартномаларини тузиш имконини яратди. Ярмарка давомида қарийб 17,5 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди.
         Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.