(O´zbek) MAKON Marketing Forum 2019: биринчи миллий бизнес-форум Тошкент ва Самарқандда ўтказилади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 

MAKON Marketing Forum 2019 конференцияси 19 октябрда Тошкентда ва 2 ноябрда Самарқандда ўтказилади. Ҳар бир шаҳардаги форум иштирокчиларини саккизтадан экспертлар чиқиши кутмоқда. Маърузачилар ўз маҳсулотлари ёки хизматларини реклама қилмайдилар, балки шахсан нималар қилганликлари ҳақида сўзлайдилар, ностандарт креатив ечимлар тўғрисида ҳикоя қиладилар ва ўз ғояларингизни қандай амалга ошириш борасида қимматли маслаҳатлар берадилар.

Форумнинг асосий вазифаси, форум ташкилотчиси, Миллий маркетинг маркази бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедовнинг фикрига кўра, реал тажриба ва билимга эга, ўз ҳамкасблари ва бошловчи мутахассислар билан реал кейслар ҳамда мутлақо амалий характерга эга “сувсиз” ахборотни ўртоқлашишга тайёр маҳаллий маърузачилар жам бўладиган тармоқ майдончасини яратишдир. Бу давлат тилида мана шундай кенг кўламли тадбир ташкил этиш борасидаги биринчи тажрибадир. 

Ташкилотчилар Форум миссиясини белгиладилар – бутун мамлакат бўйлаб маркетингни ривожлантириш. Айнан шу сабабли конференция бир вақтда мамлакатнинг иккита  йирик шаҳрида: Тошкент ва Самарқандда ўтади. Пойтахт ва минтақалар аҳолисида яқин келажакда биринчи марта янги форматдаги чиқишларни тинглаш ва билимлар ҳамда маркетинг ва реклама воситаларига эга бўлиш имконияти юзага келади. 

MAKON Marketing Forum 2019да қатнашишини тасдиқлаган маърузачилар: Зафар Ҳошимов, Мурод Назаров, Иброҳим Ғуломов, Муҳаммад Али Шокиров, Умид Ғофуров, Темур Саъдий, Баҳодир Фозилхўжаев, Акмал Насриддинов, Алишер Исаев, Азиз Ғаппоров, Бахтиёр Тўхтаев, Азизбек Юсуфов.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.