(O´zbek) Namangandagi «Bir darcha» xizmatidan kimlar foydalanmoqda?

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Мазкур мақола telegraf.uz сайтидан олинган аҳолда тақдим қилинмоқда.
     2016 йилнинг 1 январидан бошлаб вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат идораларида мавжуд “ягона дарча” хизматларининг фаолияти тугатилади. Уларнинг ўрнига туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш марказлари ташкил этилади.
 
     Наманган вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматига Компьютерлаштириш маркази раҳбари Бахтиёр Ахунбобоев мазкур йўналиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.
     — Янги марказларнинг асосий вазифалари нимадан иборат, улар тадбиркорлик субъектларининг эркин ва барқарор фаолияти учун қандай қулайлик яратади?
— Агар рақамларга назар ташлайдиган бўлсак, биргина вилоятимизда жорий йилнинг тўққиз ойида  1228 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 15765 тани ташкил этди. Айнан улар томонидан вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши қарийиб 80 фоизни ташкил этаётгани қувонарли ҳол. Тадбиркорлик субъектлари ҳозирда солиқ ва статистика ҳисоботларини тўлиқ электрон шаклда топширмоқдалар. Бу ўз ўрнида давлат идоралари билан ўзаро муносабатларда электрон шаклларидан кенг фойдаланиш барчага янада қулайлик яратмоқда. Айнан тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида биринчи босқичда 16 та давлат хизматларини кўрсатиш тартиби такомиллаштирилаётгани юқоридаги мақсадларни кўзда тутади ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими элементларини тадбиқ этиш ишларини янада жадаллаштиради.
     Бу борада шу кунга қадар вилоятимиз шаҳар ва туманларида ҳам “бир дарча” тамойили асосида бир қатор амалий ишлар олиб борилди. Хусусан, мазкур электрон ҳамкорлик тизимни жорий этиш ва ишга туширишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Юникон” фан-тадқиқотлар маркази ҳамда вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази мутахассислари томонидан шу йил 19-28 октябрь кунлари белгиланган жадвал асосида Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона дарча” марказларида электрон тизимда ишлаш тартибларини ўргатиш бўйича семинар-тренинглар ўтказилди.
     Семинар-тренингда энг аввало экспериментал сифатида белгиланган Янгиқўрғон ва Наманган туманлари, сўнгра бошқа барча туманлар ва Наманган шаҳар “Ягона дарча” марказлари ҳамда улар билан электрон ҳамкорлик қилувчи ҳокимликларнинг умумий бўлимлари, архитектура, ер ресурслари ва кадастри, табиатни муҳофаза қилиш, солиқ инспекциялари, ДСЭНМ, телеком, электр, газ, сув таъминоти, ободонлаштириш корхоналари, қишлоқ ва сув хўжалик бўлимлари раҳбар ва мутасаддиларига, шунингдек вилоят ҳокимлигининг махсус комиссияларига Идоралараро электрон ҳужжат айланиш тизимида ишлаш учун электрон рақамли имзолар тақдим этилди ҳамда тизим тест режимида ишга туширилди.
     Мазкур электрон ҳамкорлик тизимга қўшимча равишда юқоридаги шаҳар ва туман ташкилотларини “Е-хат” ҳимояланган электрон почта тизимига улаш бўйича иш олиб борилмоқда.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.