(O´zbek) O‘zLiDeP: konstitutsiya va milliy parlamentarizm

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Мазкур мақола  12news.uz сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
      Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси билан ҳамкорликда “Конституция ва миллий парламентаризм” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
      Тадбирнинг асосий мақсади партия электорати ва кенг жамоатчиликни миллий парламентаризм соҳасида тўпланган тажриба, қонунчилик соҳасида босиб ўтилган босқичлар ва эришилган натижалар билан таништириш, ушбу жараёнларда O‘zLiDeP ва партия депутатлик корпусининг тутган ўрни ҳақида хабардор этишдан иборат бўлди.
      Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари, электорат вакиллари, ёшлар, фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакиллари, экспертлар, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда журналистлар иштирок этди.
      –  Ўзбекистонда парламентни изчил ривожлантириш ва унинг мавқеини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг миқёсли ишлар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётгани жамиятни демократик янгилаш ва мамлакатимизни модернизация қилишга доир танланган модел нақадар тўғри эканлигини тасдиқлайди, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев. – Кўплаб ривожланган демократик давлатларнинг тажрибаси Ўзбекистон томонидан танланган парламентаризмни ривожлантириш йўлининг мукаммаллиги ва пухта ўйланганини кўрсатмоқда. Мамлакатимизда демократик жараёнларни чуқурлаштириш хусусида сўз борганда, O‘zLiDeP фикрича, кўп партиявийлик тизимни мустаҳкамлаш умумий мақсад – юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти, халқ фаровонлигига эришишга хизмат қилмоқда.
      Икки палатали парламент тизимига ўтилгандан буён Ўзбекистон Республикаси янги тараққиёт босқичига кўтарилиб, олий қонун чиқарувчи орган кенг вазифа ва ваколатларга эга бўлган профессионал, умуммиллий вакиллик институтига айланди. Янги парламент моделининг жорий этилиши парламентимизга давлат ва жамиятда устувор аҳамиятга эга манфаатларни институционаллаштиришга қодир, ҳуқуқни қўллаш аҳволи устидан ҳақиқий назоратни амалга оширувчи, жойлардаги депутатлик корпуси билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи органга айланиш имконини берди. Қонун ижодкорлиги жараёни салмоқли даражада мураккаблашган бўлсада, шубҳасиз, қабул қилинаётган қонунлар сифати юксалди.
      Тадбирда таъкидланганидек, ушбу жараёнларда O‘zLiDeP алоҳида ўрин эгаллайди, чунки Президентимиз Ислом Каримов томонидан қонунчилик ташаббуси орқали парламентга киритилган “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши туфайли партия фракциясининг иши янада фаоллашди.
      Давра суҳбатида мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур ва изчил демократик ислоҳотлар шароитида парламентаризмни ривожлантириш масаллари ҳамда O‘zLiDeP депутатлик корпуси самарадорлигини янада ошириш йўллари муҳокама этилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси остида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)” Қонунининг қабул қилиниши давлат ҳокимиятининг уч субъекти – Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасида ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди. Моҳиятан, бу сиёсий тизимни модернизация қилиш, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштиришда янги босқични бошлаб берди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси Бош қомусимизда мустаҳкамланган қоидаларни рўёбга чиқариш ва кўп партиявий тизимни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Концепцияда акс этган ғоялар ва қонунчилик ташаббуслари партиямиз электорати манфаатларига жавоб беради, партия ва унинг фракцияси томонидан уларни қабул қилиш ва рўёбга чиқариш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.
      Концепция доирасида O‘zLiDeP ва фракция томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган хотин-қизлар ва ёшларга имтиёзли кредит олишда кўмаклашиш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий билим ва кўникмаларини ошириш, партия электорати учун янги иш ўринлари яратишга қаратилган ўндан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда.
      O‘zLiDeP Матбуот хизмати билдиришича, тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар хусусида фикр алмашилди. Ҳам фракция, ҳам Қонунчилик палатаси қўмиталаридаги депутатлар фаолиятининг самарадорлгини ошириш, маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидаги партия гуруҳлари билан ҳамкорлик мустаҳкамлаш, олдимизда турган янги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда партиянинг бутун фаолиятини такомиллаштириш зарурлигига урғу берилди. O‘zLiDePдан сайланган депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлаш, электоратнинг парламент доирасида қабул қилинаётган барча қарорларга нисбатан фаол фуқаролик позициясини шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.