(O´zbek) Ўзбекистон институти дунёнинг кучли университетлари рейтингига кирди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотига кўра, бу вазирликнинг республика олий таълим муассасаларини халқаро нуфузини ошириш мақсадида Times Higher Education ва QS каби дунёнинг етакчи халқаро агентликлари билан сўнгги икки йил ичида олиб борган ҳамкорлиги натижасидир. 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти QS рейтингида академик сўровнома, иш берувчиларнинг баҳоси ва илмий салоҳияти каби мезонларда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари ўртасида ижобий кўрсаткичларни қайд этиб, 301-350 ўринлар оралиғидаги университетлар қаторидан жой олди. 

Маълумот учун: QS рейтинг агентлиги томонидан илмий тадқиқотларга 20 %, академик сўровномага (жаҳон ОТМларига ўрганилаётган университет юзасидан сўровнома юбориш, жаҳон ОТМлари учун танилишда илмий тадқиқот ишларининг роли юқори) 30 %, иш берувчилар сўровномасига 20 %, ўқув жараёнига 15 %, бошқаларга 15 % ажратилган.

Ушбу рейтингда 1-ўринни Ломоносов номидаги Москва давлат университети, 2-ўринни Санкт-Петербург давлат университетлари эгаллади. Рейтингда Россия, Чехия, Туркия, Венгрия, Польша, Руминия, Словения, Хорватия, Беларусь, Болгария каби давлатларнинг етакчи университетлари жой олди.

Ҳозирда вазирлик томонидан халқаро экспертлар билан биргаликда республикамизнинг етакчи олий таълим муассасаларини босқичма-босқич халқаро рейтингга киритишга тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Хорижий экспертлар томонидан республиканинг 10 та олий таълим муассасаси (ЎзМУ, ТИҚХММИ, ТДТУ, ТАТУ, СамДУ, ТДАУ, УрДУ, ТТА, Турин политехника университети, ҚҚДУ) танлаб олинди ва уларнинг Times Higher Education ва QS базасида тегишли профиллари яратилди. Экспертлар шу 10 та олий таълим муассасаси билан яқиндан ишламоқда.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.