(O´zbek) YeTTB: 2018−2019 yillarda Markaziy Osiyoda iqtisodiy o‘sish sur’atlari sekinlashishi mumkin

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

2018−2019 йилларда Марказий Осиё иқтисодий ўсиш секинлашади. Бу Минтақада бюджетни консолидация қилиш ва қазиб олиш секторида ўсиш суръатларини пасайтириш зарурлигини акс эттиради, дея хабар қилди Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакили «Газета.uz»га.
2019 йилда қазиб олиш секторидаги даромадлар пасайиши ва инфляциянинг ўсиши шароитида ўсиш суръатлари 4,2 фоизга қадар пасайиши кутилмоқда. Ҳисоботда қайд этилишича, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмларининг қайта тикланиши кузатилади, бироқ улар 2013−2014 йиллардаги инқирозга қадар бўлган кўрсаткичлардан пастлигича қолади.
Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш жорий йилда бирмунча секинлашгани савдо мувозанатининг дефицитга ўтгани ва нархлар ўсиши ортидан уй хўжаликларида истеъмол даражасининг ўсиши сустлашганида акс этмоқда.
Ўсиш суръатлари 2017 йилдаги 5,3 фоиздан инфляция ва савдо баланси дефицитининг янада ортиши оқибатида аҳолининг реал даромадлари ўсишининг сустлашиши натижасида 2018 йилда 5 фоизгача, 2019 йилда эса 4,5 фоизгача пасайиши мумкин.
Қозоғистонда ўсиш суръатлари нефт қазиб олишдаги даромадлар пасайиши натижасида 2017 йилга нисбатан 2018 йилда 4 фоиз, 2019 йилда эса 3,5 фоизгача секинлашади.
Қирғизистонда 2019 йилда иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари 2018 йилга қараганда бир оз жадаллашиб, 3,2 фоизга етади. Бу Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан тайёр маҳсулотлар экспорти ортиши, шунингдек хориждан пул ўтказмаларининг ўсиши билан асосланмоқда.
Тожикистонда асосий капиталга инвестициялар киритилиши ва пул ўтказмалари ҳажмларининг қайта тикланиши давом этиши иқтисодиётнинг ўсишини қўллаб-қувватлайди, дейилади ЕТТБ ҳисоботида. Шу билан бирга, тожик иқтисодиёти бюджет муаммолари, давлат қарзлари ҳолатининг ёмонлашуви, молиявий сектордаги ҳал этилмаган муаммолар ва инвестицион муҳитдаги сезиларли чекловлар билан тўқнаш келади.
Мазкур салбий омиллар, банк экспертлари фикрича, яқин йилларда иқтисодий истиқболларнинг ёмонлашувига, натижада ўсиш суръатлари 2018 йилда 6,1 фоиз, 2019 йилда 5 фоизга қадар секинлашади.
Туркманистонда ўсиш суръатлари, прогнозларга кўра, 2017 йилдаги 6,5 фоиздан 2018 йилда 6,2 фоиз, 2019 йилда 5,6 фоизга секинлашади. Бюджет маблағларини ажратиш ҳисобига ўсишни рағбатлантириш бюджетни консолидация қилиш соҳасидаги қўлланилаётган чоралар сабабли чекланган хусусият касб этади. Ўсиш суръатларининг секинлашувига бизнес юритишни қийинлаштирувчи омиллар — ички истеъмолнинг қисқариши ва хорижий валюта дефицити ҳам сабаб бўлади.

Манбаа: «Газета.uz»

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.