Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг ўз таъсирини кучайтириши мумкин бўлган асосий соҳалардан бири бошқа минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликдир. ИҲТ бош котиби жаноб АСАД Мажид Хон билан суҳбатимиз чоғида Ташкилот келажаги, унинг минтақада барқарор ривожланишни шакллантиришда тутган ўрни, хусусан, ИҲТ ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳамкорлигини муҳокама этиб, ушбу ташкилотлар аъзоларининг умумий мақсад ва вазифалари ҳақида ўртоқлашдик.
– ИҲТ 1985 йилда, катта геосиёсий ўзгаришлар юз берган даврда ташкил этилган. Сизнингча, ИҲТ ташкил этилишига туртки берган муҳим омиллар қандай ва Ташкилотнинг илк мақсадлари минтақадаги вазиятга қараб қандай ўзгарди?
– ИҲТ – минтақада ва ундан ташқарида илк ташкилотлардан бири, фақат айрим минтақавий ҳукуматлараро тузилмаларгина ундан аввал ташкил этилган. Биз мустамлакачиликдан озод бўлган ва Жануб – Жануб ҳамкорлигини ривожлантиришга интилган қатор янги мамлакатлар пайдо бўлгандан сўнг, ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида қарор топган концепция доирасида минтақавий ҳамкорликни биринчи бўлиб бошладик ва ривожланаётган мамлакатлар иштирокида тараққий этишни мақсад қилдик. Жануб – Жануб ҳамкорлиги ИҲТни янгилашда асосий ҳаракатлантирувчи кучга айланди. ИҲТ эса 1977 йилда уч таъсисчи мамлакат – Эрон, Покистон ва Туркия имзолаган Измир шартномаси асосида фаолият юритган Тараққиёт учун минтақавий ҳамкорлик ташкилоти (ТМҲТ)нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. ИҲТ ва ТМҲТ фаолиятининг турли даврларида минтақавий савдо ва транспорт интеграцияси икки асосий устувор йўналишга айланди.
1964 йил июлида Эрон, Покистон ва Туркия иштирокида ТМҲТ сифатида иш бошлаган, сўнгра 1985 йилда ИҲТ, деб номи ўзгартирилган Ташкилот ҳаётида 1992 йил катта бурилиш бўлди: Марказий Осиё ва Кавказдан 7 янги мамлакат: Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни ўз таркибига киритиб, анча кенгайди. ИҲТ турли-туман аъзолари ёрдамида кенг миқёсли инфратузилма лойиҳаларига диққат қаратди. Аъзо давлатларнинг ўзгарувчан эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида, ИҲТ изчил ривожланди. Бугун Ташкилот савдо амалиётларини соддалаштириш, транспорт интеграцияси, туризмни ривожлантириш, энергетика ва қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиётнинг умумий барқарор ривожланишига алоҳида аҳамият бермоқда. ИҲТ таркибида 24 ёрдамчи орган, 3 кузатувчи ва қўшма тузилма бўлиб, улар қарийб 40 минтақавий ва халқаро ташкилот билан ҳамкорлик қилмоқда.
– ИҲТга аъзо мамлакатлар иқтисодиётлари турли муаммоларга, шу жумладан, геосиёсий беқарорлик ва иқтисодий волатилликка дуч келмоқда. ИҲТ минтақасининг ҳозирги иқтисодий ҳолатини қандай баҳолайсиз ва ривожланишнинг қандай муҳим масалалари алоҳида диққат-эътиборни талаб қилади?
– ИҲТда минтақавий ташкилот муваффақиятига ёрдам берувчи барча компонентлар, яъни ҳудудий низолар йўқ, умумий чегаралар, умумий тарих, маданият ва азалий иқтисодий алоқалар мавжуд. ИҲТ ҳудудида 550 млн. киши яшайди, майдони 8 млн. квадрат километрни ташкил қилади, 78 объект ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ташкилотга аъзо барча мамлакатлардан 3 таси (Покистон, Эрон ва Туркия) улкан умумий соҳил чизиғига эга, ИҲТнинг қолган 7 мамлакатида денгизга чиқиш йўли бўлмаса-да, аммо жуғрофий жиҳатдан соҳилбўйи мамлакатлар билан боғланган, бу эса ўзаро фойдали минтақавий ҳамкорлик учун ягона майдонни яратади. Аммо ўхшашликлар ва салоҳиятга қарамай, бошқа минтақавий иқтисодий иттифоқлар билан қиёслаганда, ИҲТ ички савдоси кўрсаткичлари ҳамон ўртача. Буни қатор омиллар билан изоҳлаш мумкинки, улар алоҳида муҳокамага лойиқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ИҲТнинг бор салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳам катта имконият, ҳам ҳал этишимиз зарур бўлган муаммодир. Биз бу ташкилотнинг бор салоҳиятини рўёбга чиқаришга қатъий аҳд қилганмиз.
Биз ИҲТда биринчи навбатда «3Ts» стратегиясини амалга оширишга эътибор берамиз – савдони соддалаштириш, транспорт интеграцияси ва туризмни ривожлантириш кенг қамровли минтақавий интеграциянинг энг муҳим масалалари бўлиб, маҳсулотлар, хизматлар, сармоя ва одамларнинг бехалал ҳаракатини таъминлашга қаратилади. Бу уч соҳа ўзаро чамбарчас боғланган ва минтақа салоҳиятини намоён этиш учун асосий ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилади. Минтақавий интеграцияни амалга ошириш ва «3Ts» стратегиясини жадаллаштириш мақсадида биз савдо тўсиқларини бартараф этиш, инвестиция иқлимини яхшилаш, кўп сармоя талаб қиладиган транспорт йўлакларини молиялаштириш, виза чекловларини юмшатиш, хавфсиз ва барқарор тўлов механизмларини яратиш, экология муаммоларини ҳал этиш ҳамда малакали ва рақобатбардош ишчи кучини ривожлантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратамиз.
– ИҲТ ўз аъзо давлатлари ўртасида иқтисодий интеграция даражасини ошириш, шу жумладан, савдо алоқалари ва инвестиция иқлимини яхшилаш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш учун қандай аниқ чоралар кўрмоқда?