Ҳукумат ҳужжатига кўра, Азамат Эркинович Қураҳмедов Самарқанд шаҳридаги “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиали директори ўринбосари — ижрочи директор вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 16 декабрь куни бу ҳақдаги қарорни имзолади.
Маълумот учун: Азамат Қураҳмедов ўз вақтида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари сифатида ишлаган.
Манба: Kun.uz