(O´zbek) Темир йўлда электрон чипталардан фойдаланишда қўшимча қулайлик яратилди — Транспорт вазирлиги

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Электрон чиптани расмийлаштирган йўловчиларга энди уни А-4 шаклида чоп этиш зарурати йўқ. Электрон чиптани смартфон ёки планшетларда тақдим этишнинг ўзи кифоя

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан электрон чипталарни замонавий технологиялар QR-код орқали текширувчи махсус мосламаларни синовдан ўтказиш жараёни бошланди.  

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, бу йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, поездларга чиқиш олдидан чипталарни текшириш жараёнига сарфланадиган вақтни қисқартириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, айни дамда янги мосламалар Afrosiyob поездларининг бирида синовдан ўтказилмоқда. Электрон чиптани расмийлаштирган йўловчиларга энди уни А-4 шаклида чоп этиш зарурати йўқ, яъни электрон чиптани смартфон ёки планшетларда тақдим этишнинг ўзи кифоя.

Назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамда вагон кузатувчилари электрон чиптанинг ҳақиқийлигини махсус мослама билан текширади, кейин эса йўловчи чипта бўйича ўз жойини эгаллаши мумкин бўлади.

Ҳозирда қурилмалар “Тошкент-Марказий” вокзалида синовдан ўтказилмоқда. Кейинчалик тизим барча вокзалларда жорий этилиши режалаштирилган. Синов ишлари март ойининг охиригача давом этади.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.