(O´zbek) Tourist Friendly тизими бўйича туризм саноати объектларини ихтиёрий сертификатлаш тизими жорий этилади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистонда туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Белгиланишича, 2020 йил 1 январдан:

меҳмондўстлик даражаси ва объектнинг санитар нормалар ва қоидаларига, маҳсулотнинг тури ва сифати, хавфсизлик чораларини таъминлаш бўйича бошқа талабларга мувофиқлиги ҳамда ходимларининг малакасини тасдиқловчи “Tourist Friendly” (“туристларга дўстона”) тизими бўйича туризм саноати объектларини ихтиёрий сертификатлаш тизими жорий этилади;

“MICE-тадбирлар”ни ўтказиш учун тегишли инфратузилмага эга бўлган объектларнинг эгалари ва балансда сақловчилари ушбу объектларни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан шакллантирилган объектлар рўйхатига киритган ҳолда қўшимча келишув заруратисиз тижорат асосида ижарага беришлари мумкин;

Моддий маданий мерос объектлари ҳудудларида жойлашган, диний тадбирлар ва маросимлар, намоз ўқиш ва ибодат учун мўлжалланган диний биноларга ташриф буюрган шахслардан тўлов ундириш тақиқланади.

Белгилаб қўйилишича:

“Tourist Friendly” сертификатига эга бўлган туризм саноати объектлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган туризм йўналишлари, “Uzbekistan.travel” туризм порталига ҳамда тематик каталог ва йўл бошловчиларига устувор равишда киритилади;

тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, тармоқли лойиҳалар асосида туристик ахборот марказларини қуриш учун 80 — 100 квадрат метр ўлчамда ер участкаларини электрон аукционга қўймасдан олиш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномасига кўра устуворлик ҳуқуқи тақдим этилади.

Бунда, туристик ахборот марказлари бепул хизматлар билан бир қаторда туристларга хизматларни кўрсатишдан олдин уларнинг пуллик ёки бепул эканлиги тўғрисида мажбурий маълумот берган ҳолда брон қилиш, товар ва хизматларни сотиш, мобил алоқа, шунингдек, туристик йиғим учун тўловларни қабул қилиш бўйича пуллик хизматларни кўрсатишлари мумкин.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.