Самарқанд вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Касб маҳорати» кўргазмаси, «Энг яхши мутахассис» ва «Энг яхши бизнес лойиҳа» кўрик-танловлари ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирларда касб-ҳунар коллежларининг 1,5 мингга яқин битирувчиcи 33 йўналиш бўйича эгаллаётган мутахассислигига оид касб кўникмаларини намойиш этди, энг яхши бизнес лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Кўрик-танлови давомида ҳар бир иштирокчи ўз лойиҳаси тақдимотини ўтказди ва режаларини баён этди. Энг яхши бизнес лойиҳалар эгаларига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Манба uza.uz