Учқудуқ туманида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, тадбирда – мутасадди ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари, тадбиркорлар, фермерлар, журналистлар иштирок этди. 2017-2019 йилларда вилоятнинг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган иш ўринлари яратиш ва йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилингани, ушбу туманларда янги ишлаб чиқариш қувватлари яратиш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик, хизмат кўрсатиш ва экотуризм соҳаларини ривожлантириш борасида режалаштирилаётган вазифалар муҳокама қилинди.