Ўзбекистон пахтасининг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашда Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг аҳамияти юқор. Дунё миқёсида пахта бозори сиёсатини белгиловчи нуфузли анжуманлардан бирига айланган мазкур ярмарка ўн учинчи бор ташкил этилмоқда.Хусусан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий –ишлаб чиқариш марказида ҳам ярмаркага пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Марказда 200 дан ортиқ нав яратилган бўлиб, селекционерлар янги нав яратишда энг аввало, бозор талабини ҳисобга олишиб, толаси пишиқ, узун, касалликларга чидамли, эртапишар навлар яратишга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, селекционерларимиз тола чиқишини 34-40 фоизгача, узунлигини 32-35 миллиметргача, битта кўсакдаги пахта вазнини эса 6-7, ҳатто 8-10 граммгача оширишга эришмоқда.Галдаги ярмарка илм-фан янгиликларини оммалаштириш, соҳадаги ислоҳотларни жадаллаштириш билан бирга, ўзбек пахтасининг дунё бозорига изчил кириб бориши учун замин яратади.