O‘zbekiston – biznes yuritish echun eng qulay mamlakat

     Мамлакатимизда бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари,  Президентимизнинг 20 дан ортиқ фармони ва 35 дан ортиқ қарори қабул қилинди. Лицензиялар ва рухсатномаларни расмийлаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини тубдан соддалаштириш ва уларнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари кучайтирилди. Жорий йилнинг 31 октябрида эълон қилинган “Бизнесни юритиш 2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳотлар” маърузасига кўра, Ўзбекистон дунёнинг 190 давлати ичида 74-ўринни эгаллаб, ўтган йилдаги мавқеини бирйўла 13 поғонага яхшилади. Қолаверса, мамлакатимиз бизнес юритиш учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатларнинг биринчи ўнталигига киришга муваффақ бўлди. Тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароит яратиш бўйича жаҳон рейтингини Янги Зеландия бошқармоқда. Шунингдек, кучли бешликдан Сингапур, Дания, Корея Республикаси ва Гонконг (Хитой) жой олган.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.