Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи миқдори 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди.
Kun.uz манбаси хабар қилишича, президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ҚҚС ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш тўғрисидаги қарорини имзолаган.
Янги солиқ ставкаси 1 октябрь кунидан амал қилиши кутилмоқда.
Ҳужжат матни яқин вақт ичида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, президент 11 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Молия вазирлигига қўшилган қиймат солиғини ставкасини пасайтириш бўйича топшириқ
берганди.
Маълумот учун, 20 фоизлик солиқ ставкаси 2000 йилда ўрнатилган ва сўнгги 19 йил ичида қайта кўриб чиқилмаганди.
Манба:
Kun.uz