Ўзбекистон ва Қозоғистон «Олтин квадрат» туризм лойиҳасига қўл уриши мумкин

Фото: Ўзбектуризм

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида зиёрат туризмига оид «Олтин квадрат» лойиҳаси йўлга қўйилиши мумкин.

«Олтин квадрат»да Туркистондаги Аҳмад Яссавий, Қўнғиротдаги Ҳакимота (Яссавийнинг шогирди), Зангиота (Яссавийнинг шогирди) ва Арслонбобо (Яссавийнинг устози) зиёратгоҳлари боғланиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 4 ноябрь куни Туркистондаги халқаро туристик форум вақтида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Абдуҳакимов ўз чиқишида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига тўхталиб ўтди.

«Ўзбекистон туризм соҳасида қилинаётган тизимли ишлар туфайли сайёҳлар оқими йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Рақамларга назар ташласак, 2018 йилда 5 миллиондан ортиқ меҳмон кутиб олинган бўлса, 2019 йил охирида бу кўрсаткич 6.5 миллионни ташкил қилиши режалаштирилмоқда.

Ижобий натижалар, ўз навбатида, иқтисодиётга таъсир ўтказади. 2018 йилда туризмнинг ЯИМдаги улуши 1 млрд. АҚШ долларига яқинлашган бўлса, 2019 йил якунида эса 1,3 млрд. АҚШ долларига етказиш ниятидамиз.

Шунингдек, биз қўшни мамлакатлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, томонлар учун манфаатли ҳамкорликни амалга оширишга интилмоқдамиз. Жумладан, Қозоғистон билан бир қанча йўналишларда меморандум имзоланди», – дейди Азиз Абдуҳакимов.

Қайд этиш жоиз, Туркистондаги «Бир йўл – бир тарих» халқаро туристик форуми доирасида 200дан ортиқ халқаро ҳунармандлар ўртасида фестиваль ҳам бўлиб ўтди.

Шунингдек, 300дан ортиқ халқаро экспертлар, туристик компания ва бизнес вакиллари Буюк ипак йўлида жойлашган Марказий Осиё мамлакатларининг туризм салоҳиятидан фойдаланишга доир чора-тадбирларни муҳокама қилишди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.