«Шўртан» кони: 31.10.2019 йилда Шўртан ҳудудида 323-сонли қудуқ фойдаланишга муваффақиятли топширилди. Шлейфи диаметри 114×6 мм ва узунлиги 807 метр бўлган газ қувури қурилди. Қудуқ «Шўртан» конидаги СП-12 (йиғиш пункти)га уланган.
«Ёрмоқ» кони: 31.10. 2019 йилда Шўртан ҳудудида 3-сонли қудуқ фойдаланишга муваффақиятли топширилди. Шлейфи диаметри 114×9 мм ва узунлиги 800 метр бўлган газ қувури қурилиши қурилди. Қудуқ «Ёрмоқ» конидаги КТБ (кирувчи тармоқлар блоки)га уланган.
«Миркомилқудуқ» кони: 01.11.2019 йилда Газли ҳудудида 14-сонли қудуқ фойдаланишга муваффақиятли топширилди. Шлейфи диаметри 108×8мм ва узунлиги 520 метр бўлган газ қувури қурилди. Қудуқ «Миркомилқудуқ» ГСП дан «Саватли» – «Дояхотин» – «Учқир» газ қувурига уланган.
«Узуншўр» кони: 01.11.2019 йилда Муборак ҳудудида 9-сонли қудуқ фойдаланишга муваффақиятли топширилди. Шлейфи диаметри 108×8 мм ва узунлиги 150 метр бўлган газ қувури қурилди. Қудуқ «Узуншўр» ГСП га уланган.
Бундан ташқари, 01.11.2019 йилда 10-сонли ОЭ қудуғи фойдаланишга муваффақиятли топширилди. Шлейфи диаметри 108×8 мм ва узунлиги 450 метр бўлган газ қувури қурилди. Қудуқ «Узуншўр» ГСПга уланган.
«ERIELL Group» компаниясининг «Ўзбекнефтегаз» АЖ конларини ўзлаштириш бўйича ишлари давом этмоқда.
«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати
Манба: Kun.uz