Ҳукумат пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирларни тасдиқлади

 

Вазирлар Маҳкамаси пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирларни тасдиқлади. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.

Биринчидан, 2020 йил пахта ҳосилидан бошлаб:

• Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларининг айрим туманларида 14 та пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ислоҳ қилинади;
• Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 18 та пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларининг экин майдонлари кенгайтирилади.
 
Тўлиқ рўйхатлар ҳужжатга иловада келтирилган. Барча ишлаб чиқарувчиларга суғориладиган ер участкалари ажратилади.
 
Иккинчидан, юқорида кўрсатилган ишлаб чиқарувчиларнинг баъзиларига пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктлари тасдиқланган рўйхатга биноан сотилади. Тўлов баҳолаш қиймати бўйича 5 йил муддатда бўлиб тўлаш билан амалга оширилади. Икки ой муддатда сотиладиган корхоналарнинг солиқ қарздорлиги хатловдан ўтказилади ва у олди-сотди шартномаси ҳамда тўлов жадвалига асосан сўндирилади.
 
Учинчидан, келгуси йилда пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тўқимачиларга Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан кредитлар ажратилади. Кузги агротехника тадбирлари Жамғарма томонидан тижорат банкларига ажратиладиган кредитлар ҳисобига амалга оширилади.
 
Тўртинчидан, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан назарда тутилган шартлар ва кафолатлар татбиқ этилади:

• 2018 йил 25 январдаги 53-сон (2, 4-8, 10 ва 13-бандлари);
• 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон (4, 9 ва 11-бандлари);
• 2019 йил 18 мартдаги 230-сон (2 ва З-бандлари).
 
Бешинчидан, икки ой муддатда барча пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толаси ҳажмларини мажбурий тартибда ҳисобга олиш ва мониторингини юритишнинг ягона автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади.  Тизим синов тариқасида барча ташкилотчиларга 2020 йил ҳосили хом ашёсини қайта ишлаш давридан бошлаб жорий этилади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.