Инновация вазирлиги Хитой билан ҳамкорликда сунъий йўлдош технологияларини жорий қилади

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Буюк сафар” Хитой халқаро аэрокосмик савдо компанияси (ALIT — Aerospace Long-March International Trade Co. Ltd) президенти Жао Жунчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 

Вазирлик хабарига кўра, томонлар космос, бошқарувчисиз учувчи аппаратлар, мудофаа саноати комплекси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Бўлиб ўтган учрашув доирасида космик ҳамда сунъий алоқа технологияларини ўрганиш ва ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Хусусан, Ўзбекистондаги соҳа мутахассислари учун Хитой Халқ Республикасида стажировка ва тренинглар ташкиллаштирилади. Маҳаллий вазирлик ва идоралар иштирокида сунъий йўлдош технологиялари соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

ALIT Хитой аэрокосмик илм-фан ва техника корпорацияси (CASC)нинг ихтисослаштирилган компанияси бўлиб, у аэрокосмик соҳасининг маҳсулотлари ҳамда хизматларини импорт-экспорт қилиш, ўз алоқа йўлдоши негизида миллий алоқа йўлдоши тизимларини яратиш учун масъулдир.

CASC Fortune Global 500 рўйхатидаги компаниялардан бири бўлиб, 1999 йилда ташкил топган. Унинг 2018 йилдаги айланмаси 36 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Айни пайтда, CASC Хитойда сунъий йўлдош алоқаси бўйича ягона оператор ҳисобланади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.