EDF Energy Group Сирдарё ИЭСни модернизация қилиш бўйича тендерда иштирок этиши мумкин

EDF Energy Group Сирдарё ИЭСни модернизация қилиш лойиҳаси бўйича Халқаро молиявий корпорация билан ҳамкорликдаги тендерда иштирок этиши мумкин

Жорий йилнинг 7 февраль куни Молия вазирлигида бош вазир ўринбосари ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиёдаги иқтисодий дипломатия бўйича махсус вакили Паскал Лоро билан учрашди.

Вазирлик хабарига кўра, учрашувда томонлар мамлакатларнинг сайёҳлик, энергетика, геология, қишлоқ хўжалиги, фуқаро авиацияси, транспорт ва логистика соҳаларида ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ва ривожлантиришга қизиқиши юқори эканлиги қайд этишди.

Паскал Лоро Франция компанияларининг жорий йил март ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга юқори қизиқишини алоҳида таъкидлади.

П.Лоро Франциянинг Renault Group ва EDF Energy Group каби бир қатор йирик компаниялар Ўзбекистонга қизиқиш билдираётганини ҳам айтиб, EDF Energy Group ДХШ асосида Сирдарё ИЭСни модернизация қилиш лойиҳаси бўйича Халқаро молиявий корпорация билан ҳамкорликдаги тендерда иштироки юзасидан режаларини ҳам билдирди.

Ўз навбатида, Молия вазирлиги Ўзбекистон Франция билан кенг кўламли ҳамкорлик портфелига эга эканлигини таъкидлади. Хусусан, Франция Тараққиёт агентлиги, Veolia Environment ва Total Eren билан ҳамкорликда қатор йирик лойиҳалар режалаштирилгани ва амалга оширилаётгани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрь ойи бошида ДХШ агентлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Халқаро Молия Корпорацияси томонидан Сирдарё вилоятида ДХШ асосида 1300 МВт қувватга эга ИЭС қуриш бўйича тендер танловини ўтказиш ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатишга оид шартнома имзоланган.

Сирдарё ИЭС – Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида жойлашган бўлиб, Марказий Осиёдаги энг йирик иссиқлик электр станцияси ҳисобланади. Унинг умумий қуввати – 3000 МВт (ҳар бири 300 МВт қувватга эга ўнта энергоблок). Янги ИЭС эскисидан бир километр узоқликда қурилиши режалаштирилган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.