Futbol

Olimpiyachilarimiz mezbonlarni mag‘lub etdi

     Таиланднинг Бангкок шаҳрида футбол бўйича ўтказилаётган “Қирол кубоги” турнирида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланд терма жамоаси устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

     Учрашувнинг саккизинчи дақиқасида мезбонлар ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Сардор Собирхўжаев ҳисобни тенглаштирган бўлса, биринчи бўлим якунланишига бир дақиқа қолганда Жамшид Искандаров узоқдан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Ўйиннинг 71-дақиқасида таиландлик футболчи боши билан терма жамоамиз дарвозасига тўп киритди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб Максимилиан Фомин, 81-дақиқада Аббосбек Махсталиев ва 88-дақиқада Игорь Сергеев томонидан киритилган голлар терма жамоамизга йирик ҳисобда ғалаба келтирди.

     Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 7 февраль куни Гондурас терма жамоасига қарши майдонга тушади.

 

Б.АЙТМУРОДОВ,

ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.