Пойтахтимизда сузиш бўйича Ўзбекистон қишки чемпионати якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва мамлакатимиз Сузиш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада икки юз нафардан зиёд спортчи ўзаро баҳслашди.
100 метрга брасс усулида сузишда тошкентлик Владислав Мустафин олтин медалга сазовор бўлди. Шу масофага чалқанча сузишда пойтахтлик яна бир спортчи – Даниил Булкин биринчи ўринни эгаллади. Собит Амилов (Андижон вилояти) 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича ғолибликни қўлга киритди. Хотин-қизлар ўртасида 100 метрга брасс ва чалқанча, 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида андижонлик Раъно Омонова ғалаба қозонди.
Мусобақа якунларига кўра, сув спорти бўйича 16-жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар танлаб олинади.
Н.НАСРИЕВ,
ЎзА мухбири