Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, “Орзулар рўёби” деб номланган кўргазма ташкил этилди. Унда иқтидорли рангтасвирчи, театр ва кино рассоми Мусаввар Ўлмасованинг ижодий ишлари намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш, бандликни таъминлаш, уларга уй-рўзғор юмушларини енгиллаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Кўргазмада М.Ўлмасованинг 50 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда. Уларда баҳор, гўзаллик ва ёшлик мавзулари маҳорат билан талқин этилган.
Ф.ИБОДОВА,
ЎзА мухбири