Ўзбекистонда барқарор озиқ-овқат тизимларини яратиш йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш йўлида.
Тошкент, Ўзбекистон, 2021 йил 29 июнь. – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш ташаббуси остидаги БМТнинг озиқ-овқат тизимлари бўйича халқаро саммити арафасида кўмакни сафарбар қилиш ва таҳликаларга жавоб қайтариш учун бир қатор миллий ва субмиллий диалогларни ўтказишди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТ Доимий координатори офиси (RCO), БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТР) ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмаги остида тўртта асосий диалогнинг миллий мувофиқлаштирувчиси вазифасини ўтамоқда. Биринчи диалог 26 май куни Тошкентда ўтказилди. Навбатдаги иккита субмиллий диалоглар 9 июнь куни Нукусда ва 17 июнь куни Наманганда бўлиб ўтди. Тўртинчи якуний диалог Тошкент шаҳрида 2021 йил 29 июнь ўтказилди.
Ўзбекистондаги миллий ва субмиллий диалоглар доирасида барча учун хавфсиз ва озуқавий овқатлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашнинг бешта асосий глобал тематик соҳалари – истеъмолнинг оқилона моделларига ўтиш; табиий ресурслар унумдорлигини ошириш; яшаш учун тенг шароитларни илгари суриш; заифлик ва стрессларга қарши барқарорликни ошириш – сингари мавзуларга алоҳида эътибор қаратилгани ҳолда таҳликалар, шунингдек, учталик сайёра инқирози озиқ-овқат тизимлари учун очаётган имкониятлар муҳокама қилинди.
29 июнь куни ўтказилган якуний диалог чоғида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзер шундай деди: «Миллий ва маҳаллий даражада озиқ-овқат тизимларининг ўзгариши миллий ва глобал даражада барқарор ривожланиш сари йўналишни ўзгартириш ва тараққиётга эришишга имкон беради. Озиқ-овқат тизимларининг барқарорлиги бўйича диалоглар барча асосий манфаатдор томонларнинг фаол иштироки учун платформага айланди ва соғлиқни сақлаш, овқатланиш, иқлим ўзгаришига қарши кураш, биохилма–хилликни сақлаб қолиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда ифлосланишни камайтириш сингари масалаларни интеграция қилишга ёрдам берди”.
Диалогнинг якуний босқичи кейинги ўн йил давомидаги барқарор миллий озиқ-овқат тизимлари сари йўлни аниқлаган ҳолда мамлакат даражасида мажбуриятлар ва ҳаракатларни белгилаб берди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев таъкидлаганидек, «мамлакатда кўп томонлама диалог жараёни жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказиладиган озиқ-овқат тизимлари бўйича глобал саммитдан кейин ҳам давом этади«. Диалогларнинг натижалари келгуси ойлар ва йилларда миллий озиқ-овқат тизимларини трансформация қилиш йўлида асос бўлиб хизмат қилади.
БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска таъкидлаганидек, «диалоглар манфаатдор томонларнинг озиқ-овқат тизимларидаги ўз ролини кўриб чиқишга жалб этиш ҳамда бир занжирнинг барча «ҳалқалари» бир-бири билан қанчалик боғлиқ эканини, шунингдек Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)ни қўллаб-қувватлаш учун ислоҳотлар атрофида қандай бирлаша олишларини таққослаш имкониятини берди».
Қишлоқ хўжалиги секторининг кенг доираси, шу жумладан экинлар, балиқ ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчилар диалогга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ҳукумат вакилларидан ташқари диалогларда олимлар ва молия сектори, озиқ-овқат саноати ходимлари иштирок этишди. Бу иштирокчилар ҳунарманд ва тадбиркорлар, шунингдек донорлар ҳамжамияти билан бир қаторда озиқ-овқат тизимлари муаммоларни кейин ҳам муҳокама қилиш, озиқ-овқат тизимларига турли секторлар нуқтаи назаридан янги тизимли ёндашувни ўрганиш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар.
Якуний мулоқотда Ўзбекистондаги халқаро донор ташкилотлар, шу жумладан Европа Иттифоқи (ЕИ), Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) мамлакатда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёр эканликларини таъкидлашди.
USAID хавфсиз, юқори сифатли ва экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг нархини барқарорлаштиришда фермерлар ва агробизнесни қўллаб-қувватлаш учун янги технологияларга инвестицияларни ҳаммолиялаштиришга тайёр ва бизнесни бошқаришнинг инновацион усулларини жорий қилади.
JICA, ўз навбатида, Оролбўйи ҳудудида сувдан фойдаланиш самарадорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини мониторинг қилиш учун инновацион иқлимга мослашувчан технологияларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлик бўлими бошлиғи жаноб Франсуа Бежонинг айтишича, «Европа Иттифоқи аввалгидек иқлим ўзгаришига чидамли бўлган экологик тоза ва барқарор қишлоқ хўжалиги сектори борасидаги ҳукумат ислоҳотларини қўллаб–қувватлашга интилади«.
БМТнинг 2021 йилгача мўлжалланган озиқ–овқат тизимлари бўйича саммити ҳақида
БМТнинг 2021 йилгача мўлжалланган озиқ-овқат тизимлари бўйича саммитини ўтказиш ғояси 2030 йилга келиб БРМга эришиш йўлидаги ҳаракатлар ўнйиллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида БМТ Бош котиби томонидан илгари сурилган ва жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш усулларини трансформациялаш мақсадини кўзлайди. Глобал ва миллий даражада ушбу жараён қуйидаги тўртта натижага эришишга қаратилган:
- 2030 йилгача бўлган даврда Кун тартиби йўналиши бўйича аҳамиятга молик ҳаракатлар ва ўлчанадиган тараққиётни таъминлаш;
- хабардорликни ошириш ва жамоатчилик муҳокамасига ташаббускорлик қилиш;
- ўз озиқ-овқат тизимларидан БРМни қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланишга интилаётган ҳукуматлар ва бошқа манфаатдор томонлар фойдаланадиган тамойилларни ишлаб чиқиш;
- Саммит натижалари келгуси тараққиётга туртки бўлишда давом этиши учун кейинги ҳаракатлар ва таҳлиллар тизимини яратиш.
126 дан зиёд аъзо давлатлар бутун дунё бўйлаб миллий диалогларни ўтказмоқдалар, зеро ушбу диалоглар барқарор озиқ-овқат тизимлари миллий стратегияларни ишлаб чиқиш бўйича олий даражадаги Учрашувнинг асосий қисмидир.