Хитойнинг Tencent ўйин гиганти Midnight Patrol тизими ишга туширилишини эълон қилди. Бу тунда ўйнайдиган вояга етмаган ўйинчиларни аниқлаш ва кузатишда ёрдам беради.
2019 йилда Хитойда «вояга етмаганларнинг онлайн ўйинларига зарарли қарамлиги»га қарши курашиш учун қонунлар қабул қилинди. Бу ўйинларни соат 22:00 дан 8:00 гача тақиқлашни, шунингдек, кунига 90 дақиқагача ўйнаш вақтини чеклашни назарда тутади. Бундан ташқари Хитой ҳукумати барча виртуал ўйинчиларга, ёшидан қатъи назар, ўзларининг ҳақиқий исмлари остида ўйинларга рўйхатдан ўтишни мажбурий қилиб қўйган.
Tencent’s Midnight Patrol ўйинчиларнинг юзини сканердан ўтказади ва уларни Хитойнинг марказий жамоат хавфсизлиги тизимидаги маълумотлар билан мослаштиради. Текширишдан бош тортган ёки вояга етмаган деб белгиланган фойдаланувчилар соат 22:00 дан 8:00 гача ўйинларга кира олмайдилар.
Tencent дастлаб тизимни 60 ўйинда ишга туширади, Honor of Kings вa Game for Peace, хитойча PUBG эквиваленти шулар жумласидандир. Келажакда технология кўпроқ ўйинларда ишлайди.
Хитой дунёдаги энг йирик ўйин бозорларидан бири ҳисобланади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йилга келиб мамлакатда фаол геймерлар сони 781 миллион нафарга етади ва ўйин бизнесидан тушадиган даромад 55 миллиард долларни ташкил қилади.