Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ITF туркумига кирувчи нуфузли халқаро турнир бошланди. Мусобақада дунёнинг йигирмага яқин давлатидан олтмишдан зиёд ўғил-қиз ғолиблик учун баҳслашмоқда.
Мусобақада мамлакатимиз шарафини Жўрабек Каримов, Хумоюн Султонов, Хумоюн Абдумаликов, Аҳад Эрматов, Шаробиддин Абзалов, Саидаъло Саидкаримов, Гўзал Юсупова, Сарвиноз Саидхўжаева, Шаҳноза Хаматова, Лайло Баҳодирова каби ёш теннисчилар яккалик ва жуфтлик баҳсларида ҳимоя қилмоқда.
Асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов россиялик Никита Валенцьевни 6:1, 6:2 ҳисобида енгган бўлса, Хумоюн Султонов яна бир россиялик Лев Казаковни 6:3, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шаробиддин Абзалов АҚШ вакили Олукаёде Айенини 7:6, 7:5 ҳисобида, Саидаъло Саидкаримов россиялик Николай Колобаевни 3:6, 6:0, 6:2 ҳисобида енгди. Қизлардан Лайло Баҳодирова Виктория Ковалева (Россия) устидан 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Халқаро турнир давом этмоқда.
Ж.ТОШХЎЖАЕВ,
ЎзА мухбири