Qishloq xo‘jaligi

Izchil islohotlar samarasi

   Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини иқтисодий рентабелли тармоққа айлантириш, ҳосилдорликни ошириш, аҳолининг мева-сабзавот, узум ва бошқа маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар юксак самаралар бермоқда.
         Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Ушбу ҳужжатга асосан мева-сабзавот ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига қатор имтиёзлар берилгани фермерларда мулкка эгалик ҳиссини кучайтириб, илғор тажрибаларни кенг жорий этиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга хизмат қилмоқда.
       Фарғона вилоятида сўнгги уч йилда 700 гектардан ортиқ майдонда замонавий интенсив боғлар ташкил этилди. Боғлардан ҳар йили юқори ҳосил олинаётгани аграр соҳадаги ислоҳотлар самарасидир.
         Вилоятда тупроқ унумдорлиги паст, сув таъминоти оғир ва кам рентабелли бўлган Бувайда, Ўзбекистон ва Фарғона туманларида пахта ҳамда ғалла майдонлари 16,4 минг гектарга қисқартирилиши ҳисобига сабзавот, картошка ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари 1,6 баробар кўпайди. Шунинг ҳисобидан 2008 йилга нисбатан вилоятда мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари етиштириш ҳажми қарийб 2 баробар ошиб, аҳоли эҳтиёжлари тўлиқ қондирилмоқда. Айни пайтда йилига ўртача 300 минг тонна мева-сабзавот ва узум хорижга экспорт қилинаётир.
        Ўтган йили Ўзбекистон туманида 480 гектар пахта майдони қисқартирилиб, ўрнига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилди. Натижада 125 гектар ерда 1875 тонна чорва озуқаси бўлган ем-хашак етиштирилди, 15 гектарда узумзор, 10 гектар ерда эса интенсив боғ яратилди.
        – Ҳосилдорлик ва режани пасайтирмаган ҳолда ўтган йили пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига қўшимча 5 минг 100 тонна сабзавот маҳсулотлари етиштириш имкониятига эга бўлдик, – дейди Ўзбекистон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Бурхон Тўрақулов. – Шунингдек, 1 минг 760 тонна картошка, 250 тонна полиз маҳсулотлари, 80 тонна дуккакли ҳамда 40 тонна мойли экинлар олинишига эришилди. Бунинг эвазига 2014 йил деҳқончиликдан 2 миллиард 639 миллион сўм соф фойда олинди.
    Бувайда туманида 830 гектар пахта экиладиган ерлар қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларида фойдаланиш учун ажратилди. Режага кўра, пахтадан бўшаган ерларнинг 390 гектари чорвачилик йўналишига ихтисослашган фермер хўжаликларига берилди. 230 гектар ер сабзавот экинларига, 25 гектар ер интенсив боғ барпо этиш учун ажратилди.
        – Табиий шароит ва соҳага ихтисослашган фермер хўжаликларининг катта тажрибасини инобатга олиб, 110 гектар ер балиқчилик хўжаликлари ихтиёрига берилди, – дейди Бувайда тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Мўйдинжон Йўлдошев. – Ўз навбатида, паррандачилик тармоғини янада ривожлантириш мақсадида 75 гектар ердан ана шу тармоқда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар фойдалана бошлади.
           Кейинги йилларда вилоятда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари бўйича ҳосилдорлик ва даромад сезиларли даражада ортиб бораётгани соҳа ривожига қаратилаётган юксак эътибор ва рағбат, хусусан, янги ва илғор технологияларни жорий этиш, тармоқларни замонавий мезонлар асосида такомиллаштириш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар самарасидир.
 
М.СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.