Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар
берди, – деб ёзмоқда kun.uz сайти.
Ушбу қарор инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражаси ҳамда пул-кредит кўрсаткичларининг 2015 йилга белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб қабул қилинди, – дейди хабар муаллифи.