To‘kinlik mаnbai

     Жаҳон миқёсида аҳоли сони тобора кўпайиб бораётгани истеъмол товарлари, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни оширади. Ўзбекистонимиз бозорларидаги тўкинлик, нарх-навони барқарорлиги мисолида юртимизда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотларнинг самараси беқиёс экани намоён бўлади.
     Саховатли тупроқ ва серқуёш юртимизда етиштирилаётган ноз-неъматлар ўзининг таъми, инсон соғлиғи учун фойдали элементларга бойлиги билан алоҳида устуворликка эга. Айнан шу жиҳатлари учун мева-сабзавотларимизга хорижда талаб ниҳоятда кучли. Соҳада олиб борилган устувор вазифалар, ишнинг тўғри йўлга қўйилиши боис, ўтган йили далаларимиздан 12,6 миллион тоннага яқин сабзавот ва картошка, салкам икки миллион тонна полиз, қарийб 2,8 миллион тонна мева, 1,5 миллион тоннадан зиёд узум ва бошқа турдаги маҳсулотлар йиғиштириб олинди.  
     Яқин беш йилда эса бошоқли дон етиштириш ҳажмини 8,5 миллион тоннага етказиш, картошка етиштиришни 35, сабзавотни 30, мева ва узумни 21,5, гўшт етиштиришни 26,2, сутни 47,3, тухумни 74,5 фоиз кўпайтириш, балиқ етиштиришни 2,5 мартага ошириш мўлжалланган.

Мустақиллик иншоотлари

 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.