Jurnal tarixi

Азиз журналхон!
 
     «O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi» –  «Экономический вестник Узбекистана» нашри Марказий Осиёда илк бор ташкил этилган иқтисодий журнал бўлиб, у 1919 йилдан то шу кунга қадар олти номда, бир неча ўн миллион нусхада чоп этилди.
     Ушбу нашр иқтисодчи олимлар, фаол муаллифлар ва кенг жамоатчиликнинг қўллаб-қув­ватлашига суянган ҳолда, тараққиётга хизмат қи­лувчи барча тамойиллардан самарали фойдаланиш, илғор ғояларни тарғиб қилиш, техник-технологик янгиликларни қўллаш тизимларини илмий-амалий жиҳатдан асослаш ишларига катта эътибор қаратмоқда. Шунингдек, илғор иқтисодий тафаккур эгалари, миллий академик мактабнинг таниқли намояндалари, фаол зиёлилар гуруҳини кенг кўламда жалб қилиш сиёсатини амалга оширмоқда.
     Журнал даврнинг долзарб масалаларига ўз вақтида жиддий ва холисона баҳо бериш йўлидан бориб, кенг илмий доиралар учун фойдали бўлган иқтисодий-статистик таҳлил манбаига айланди. Мақолаларда кичик ишлаб чиқаришдан тортиб, рес­публика халқ хўжалигининг барча тармоқларида эришилаётган ютуқ ва муваффақиятлар моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилинади. Муттасил амалга оширилиб келинаётган саъй-ҳаракатлар натижасида йилдан-йилга нашр сифати такомиллашиб, мақолалар савияси ортди, доимий обуначилар ва кўп сонли муштарийларга эга бўлиш имконияти яратилди.
     Мустақиллик йилларида журнал ўзининг ижодий мавқеи ва аҳамиятини ошира бориб, умум­минтақавий нашр мақомига эга бўлди. Саҳифа­ларни безатиш ва дизайннинг юқори даражаси, таҳлилий мақолалар баён этилишининг янги шакли, тадрижий янгиланишлар қўллана бошлади. Натижада бир қатор таниқли халқаро экспертлар, хорижлик иқтисодчи олимлар ва соҳа мутахассисларининг эътирофига мушарраф бўлинди.
Таҳририят ижодий жамоаси келгусида ҳам долзарб мавзуларни холисона кўтариб чиққан ҳолда, журналга бўлган талабни сақлаб қолишга, фикр юритиш ва амалий таклифлар бериш тамойилига асосланади.
     Таҳрир раёсати фикрига кўра, нафақат бозор тартиб-қоидаларини тушуниш, балки бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш учун зарур маънавий ресурс ҳисобланган иқтисодий таълимни ривожлантириш асосий мақсадларимиздан биридир. Айтиш мумкинки, журнал фаолиятида бу ишга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашилмоқда. Яъни мақолалар мазмуни, материалнинг тушунарли бўлиши, таҳлилнинг чуқурлиги ва амалий жиҳатдан йўналтирилишига баҳоли-қудрат ҳаракат қилиняпти. Шу боис, журналда муаллифлик мақолалари мунтазам чоп этилишига биринчи даражада эътибор қаратилади, унда интернет ва бошқа манбалардан кўчириб босилган материалларни учратмайсиз.
     Мақсадимиз, келгусида ҳам журналнинг нуфузини ошириб бориш ҳамда муштарийлар аудиториясини янада кенгайтиришга қаратилгандир. Журнал муассиси, муаллифлар, таҳририят ижодий жамоасининг барча саъй-ҳаракатлари ана шу мақсад-муддаони амалга оширишга қаратилган.

 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.