Islohotlar samarasi

Hududlarning iqtisodiy rivojlanishi omillari

3/2018

     Кейинги йилларда юрти­мизда ижтимоий-иқтисо­дий тараққиёт омилларига, айниқса, ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга, ўзлаштирилаётган инвестициялар кўлами ва таркибини кенгайтиришга, бу борада қўшни давлатлар билан олиб борилаётган ўзаро манфаатли иқтисодий алоқа­ларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
     Президентимизнинг чет элларга, жумладан, қўшни республикаларга сафарлари негизида ҳам худди шундай ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, илғор ишлаб чиқариш ва технологиялар шаклидаги чет эл инвестицияларини Ўзбекистонга жалб этишдек эзгу мақсадлар мужассамлашган. Негаки, эндиликда ҳар қандай мамлакат ва жамиятнинг иқтисодий-иж­тимоий жиҳатдан равнақ топиши кўп жиҳатдан иқтисодиёт тармоқ­ларига, илм-фанга ва ижтимоий со­ҳаларга келажакни кўзлаган ҳолда жалб этилаётган инвестицияларга ҳамда улардан самарали фойдаланишга боғлиқ бўлиб бормоқда. Бунга иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа­лари юқори даражада ривожланган Хитой, Япония, Таиланд сингари бир қатор Шарқий Осиё давлатларининг тажрибаси яқ­қол мисол бўла олади. Уларнинг иқти­содиёти бирмунча танг аҳволда бўлишига қарамай, мавжуд ички ва таш­қи инвестиция маблағ­лари ўта муҳим тармоқларга, биринчи галда, базавий соҳаларга қатъий назорат асосида йўналтирилди. Айни йўналишда амалга оширилган ишлар зое кетмади, бугунги кунда ушбу мамлакатлар жаҳон иқтисоди­ётида тутган ўрни ва йиллик ўсиш суръатлари, кучли илмий салоҳияти, ривожланган ижтимоий соҳалари билан алоҳида ажралиб туради.
     Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов «Биз оддий бир ҳақиқатни доимо эсда тутишимиз даркор. Яъни сармоясиз тараққиёт йўқ, ишлаб чиқаришни ва умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди», дея башорат қил­ган эди. Шундан келиб чиқиб, диёримизда кенг қамровли, узоқ муд­датларга мўлжалланган инвестиция сиёсати олиб борилмоқда. Энг муҳими, у ижобий самарасини бер­моқда. Бунга Қорақалпоғистон Рес­публикасида эришилаётган ютуқлар тимсолида яққол ишонч ҳосил қилиш мумкин.
     2017 йил натижаларига кўра, Қорақалпоғистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар 2,2 трлн. сўмни ташкил қилди. 2016–2017 йилларда эса мазкур соҳага 5,9 трлн. сўм миқдоридаги инвестициялар жалб этилди. Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 4,3 трлн. сўми ёки 83 фоизи марказлашмаган манбалардан иборат бўлди. Жами инвестицияларнинг 80 фоизидан ортиғи ишлаб чиқариш соҳаси улушига тўғри келди.
     2008 йил февралида «Ўзбекнефт­газ» миллий холдинг компанияси (ҳозир акциядорлик жамияти) ва «Kor-Uz Gas Chemical Investment» консорциуми Қорақалпоғистондаги Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини барпо қилиш учун тенг шериклик асосида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Uz-Kor Gas Chemical» қўшма корхонасини ташкил этди (корейс компаниялари консорциуми таркибига «Kogas», «Lotte» ва «STX Energy» киради).  
 
 
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.