Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Кейинги йилларда юртимизда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт омилларига, айниқса, ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга, ўзлаштирилаётган инвестициялар кўлами ва таркибини кенгайтиришга, бу борада қўшни давлатлар билан олиб борилаётган ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг чет элларга, жумладан, қўшни республикаларга сафарлари негизида ҳам худди шундай ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, илғор ишлаб чиқариш ва технологиялар шаклидаги чет эл инвестицияларини Ўзбекистонга жалб этишдек эзгу мақсадлар мужассамлашган. Негаки, эндиликда ҳар қандай мамлакат ва жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан равнақ топиши кўп жиҳатдан иқтисодиёт тармоқларига, илм-фанга ва ижтимоий соҳаларга келажакни кўзлаган ҳолда жалб этилаётган инвестицияларга ҳамда улардан самарали фойдаланишга боғлиқ бўлиб бормоқда. Бунга иқтисодиёти ва ижтимоий соҳалари юқори даражада ривожланган Хитой, Япония, Таиланд сингари бир қатор Шарқий Осиё давлатларининг тажрибаси яққол мисол бўла олади. Уларнинг иқтисодиёти бирмунча танг аҳволда бўлишига қарамай, мавжуд ички ва ташқи инвестиция маблағлари ўта муҳим тармоқларга, биринчи галда, базавий соҳаларга қатъий назорат асосида йўналтирилди. Айни йўналишда амалга оширилган ишлар зое кетмади, бугунги кунда ушбу мамлакатлар жаҳон иқтисодиётида тутган ўрни ва йиллик ўсиш суръатлари, кучли илмий салоҳияти, ривожланган ижтимоий соҳалари билан алоҳида ажралиб туради.
Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов «Биз оддий бир ҳақиқатни доимо эсда тутишимиз даркор. Яъни сармоясиз тараққиёт йўқ, ишлаб чиқаришни ва умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди», дея башорат қилган эди. Шундан келиб чиқиб, диёримизда кенг қамровли, узоқ муддатларга мўлжалланган инвестиция сиёсати олиб борилмоқда. Энг муҳими, у ижобий самарасини бермоқда. Бунга Қорақалпоғистон Республикасида эришилаётган ютуқлар тимсолида яққол ишонч ҳосил қилиш мумкин.
2017 йил натижаларига кўра, Қорақалпоғистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар 2,2 трлн. сўмни ташкил қилди. 2016–2017 йилларда эса мазкур соҳага 5,9 трлн. сўм миқдоридаги инвестициялар жалб этилди. Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 4,3 трлн. сўми ёки 83 фоизи марказлашмаган манбалардан иборат бўлди. Жами инвестицияларнинг 80 фоизидан ортиғи ишлаб чиқариш соҳаси улушига тўғри келди.
2008 йил февралида «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси (ҳозир акциядорлик жамияти) ва «Kor-Uz Gas Chemical Investment» консорциуми Қорақалпоғистондаги Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини барпо қилиш учун тенг шериклик асосида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Uz-Kor Gas Chemical» қўшма корхонасини ташкил этди (корейс компаниялари консорциуми таркибига «Kogas», «Lotte» ва «STX Energy» киради).
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.