Islohotlar samarasi

Kelajakka ishonib yashash – oliy baxt

3/2018

     Фарғона деганда кўпчилигимизнинг кўз ўнгимизга, аввало, Қуванинг анорлари, Риштоннинг ўриклари, Бу­вайданинг анжирлари, Олти­ариқнинг узумлари, Бешариқнинг қовунлари, Марғилоннинг луччак шафтолиси-ю Қува­сой­нинг олма, ноклари келади. Ди­мо­ғи­мизга Қўқон­нинг патирлари ҳиди урилиб, қулоғи­миз остида Шо­ҳи­мардонсой сирли шовуллайди. Зум ўтмай, унинг ўрнини Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Таваккал Қодиров сингари маш­ҳур ҳофизлар­нинг хонишлари эгаллайди. Кейин қай биримиз «Ўтган кунлар»даги Ота­бек ва Кумушни эс­лаб, чуқур энтикамиз, қай биримиз ўшал табаррук заминдан етишиб чиққан машҳур шоир-ёзувчилар ижо­дидан парчалар ўқий бошлаймиз.
     Дарвоқе, Фарғона вилояти қади­мий маданият ўчоқларидан бири, дунёга донг таратган улуғ алломалар, буюк ижодкорлар, тиниб-тинчимас бунёдкорлар юрти, сархил ноз-неъ­матлар пишиб етиладиган саховатли диёр, континентал иқлими ҳаммага хуш ёқадиган обод, кўркам маскандир. Бундан ташқари у ерости ва ер­усти бойликлари кўп, саноати ва коммуникация тармоқлари, ижти­моий-иқтисодий инфратузилмалари яхши ривожланган, меҳнат ресурслари етарли вилоятлар сирасига киради. Ўзига хос имкониятларга эга ҳудуд сифатида юртимиз равнақига катта ҳисса қўшиб келади.
     Истиқлол йиллари вилоятда барча соҳалар бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, иқти­содиётни кенг эркинлаштириш ва модернизациялаш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни қўллаб-қув­ватлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда сервис соҳасини ривожлантириш ишлари муттасил давом эттирилмоқда. Устувор йўналишли вазифалар дoирaсидaги ислоҳотлар эса иқтисодий ўсишни таъминламоқда. Ўз навбатида, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тубдан ўзгариб, шаҳар-қиш­лоқлари янада ободонлашмоқда, аҳо­лисининг турмуш тарзи борган сари фаровонлашмоқда.
     Охирги беш йил мобайнида вилоят ялпи ички маҳсулоти 8101,8 ­млрд. сўмдан 16773,0 млрд. сўмга етди, аниқроғи, шу вақт оралиғида 2,1 мартага ошди. Бунёд этилган йирик саноат мажмуалари ва ишлаб чи­қа­риш иншоотлари ҳудуднинг иж­ти­моий-иқтисодий тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Киритилаётган инвестициялар тайёр енгил саноат моллари, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулот­лари кўпайишига туртки бўлмоқда.
     Саноатни ривожлантиришда асосий эътибор саноат кооперациясини янада кучайтиришга, халқаро стандартлар ва сифатни бошқариш тизимлари талаби асосида ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошли, юқори қўшилган қийматли товарлар тайёрлашга, маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришга қаратил­моқда. Инчунин, кейинги йилларда вилоятда юқори технологиялар ёрдамида 50 дан ортиқ турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошланди. Улар орасида газ ташишга мўл­жалланган ярим тиркамали цис­терналар, қуёш панеллари, чармли спорт тўплари, ёзув ручкалари, сунъий тола-синтефон, керамик плиталар, чангютгичлар, автомобиллар учун газ баллонлари, гигиена воситалари, болалар тагликлари, ўқувчилар сумкаси, жарроҳликда қўлланиладиган тиббиёт момиғи, энергия тежовчи лампа, электр плита ва чойнак, ўсимликларга дори сепиш аппарати, кир ювиш машинаси, болалар велосипеди, сантехника буюмлари, ҳар хил қурилиш материаллари ички ва таш­қи бозорларда аллақачоноқ ўз харидорларини топиб улгурди.
 
 
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.