Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Фарғона деганда кўпчилигимизнинг кўз ўнгимизга, аввало, Қуванинг анорлари, Риштоннинг ўриклари, Бувайданинг анжирлари, Олтиариқнинг узумлари, Бешариқнинг қовунлари, Марғилоннинг луччак шафтолиси-ю Қувасойнинг олма, ноклари келади. Димоғимизга Қўқоннинг патирлари ҳиди урилиб, қулоғимиз остида Шоҳимардонсой сирли шовуллайди. Зум ўтмай, унинг ўрнини Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Таваккал Қодиров сингари машҳур ҳофизларнинг хонишлари эгаллайди. Кейин қай биримиз «Ўтган кунлар»даги Отабек ва Кумушни эслаб, чуқур энтикамиз, қай биримиз ўшал табаррук заминдан етишиб чиққан машҳур шоир-ёзувчилар ижодидан парчалар ўқий бошлаймиз.
Дарвоқе, Фарғона вилояти қадимий маданият ўчоқларидан бири, дунёга донг таратган улуғ алломалар, буюк ижодкорлар, тиниб-тинчимас бунёдкорлар юрти, сархил ноз-неъматлар пишиб етиладиган саховатли диёр, континентал иқлими ҳаммага хуш ёқадиган обод, кўркам маскандир. Бундан ташқари у ерости ва ерусти бойликлари кўп, саноати ва коммуникация тармоқлари, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмалари яхши ривожланган, меҳнат ресурслари етарли вилоятлар сирасига киради. Ўзига хос имкониятларга эга ҳудуд сифатида юртимиз равнақига катта ҳисса қўшиб келади.
Истиқлол йиллари вилоятда барча соҳалар бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, иқтисодиётни кенг эркинлаштириш ва модернизациялаш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда сервис соҳасини ривожлантириш ишлари муттасил давом эттирилмоқда. Устувор йўналишли вазифалар дoирaсидaги ислоҳотлар эса иқтисодий ўсишни таъминламоқда. Ўз навбатида, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тубдан ўзгариб, шаҳар-қишлоқлари янада ободонлашмоқда, аҳолисининг турмуш тарзи борган сари фаровонлашмоқда.
Охирги беш йил мобайнида вилоят ялпи ички маҳсулоти 8101,8 млрд. сўмдан 16773,0 млрд. сўмга етди, аниқроғи, шу вақт оралиғида 2,1 мартага ошди. Бунёд этилган йирик саноат мажмуалари ва ишлаб чиқариш иншоотлари ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Киритилаётган инвестициялар тайёр енгил саноат моллари, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўпайишига туртки бўлмоқда.
Саноатни ривожлантиришда асосий эътибор саноат кооперациясини янада кучайтиришга, халқаро стандартлар ва сифатни бошқариш тизимлари талаби асосида ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошли, юқори қўшилган қийматли товарлар тайёрлашга, маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришга қаратилмоқда. Инчунин, кейинги йилларда вилоятда юқори технологиялар ёрдамида 50 дан ортиқ турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошланди. Улар орасида газ ташишга мўлжалланган ярим тиркамали цистерналар, қуёш панеллари, чармли спорт тўплари, ёзув ручкалари, сунъий тола-синтефон, керамик плиталар, чангютгичлар, автомобиллар учун газ баллонлари, гигиена воситалари, болалар тагликлари, ўқувчилар сумкаси, жарроҳликда қўлланиладиган тиббиёт момиғи, энергия тежовчи лампа, электр плита ва чойнак, ўсимликларга дори сепиш аппарати, кир ювиш машинаси, болалар велосипеди, сантехника буюмлари, ҳар хил қурилиш материаллари ички ва ташқи бозорларда аллақачоноқ ўз харидорларини топиб улгурди.
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.