«НАМKORBANK» ATB: mijozlarga sifatli va namunali xizmat ko‘rsatamiz

     Қарийб 26 йилдан буён Ўзбекистон молия бозорида муваффақиятли фаолият юритиб келаётган «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки ўзига хос ўрни, банклар орасида ну­фузи, мижозлар орасида ишонч­га сазоворлиги билан ажралиб туради. Кейинги йилларда банк мижозларга молиявий хизматлар кўрсатиш, пластик карталари ор­қали қулай тўловлар, аҳолига янгидан-янги омонат турларини таклиф этиш, ижтимоий ва маиший кредитлар ажратишдан ташқари юртимиз тадбиркорларига қулай шарт-шароит яратиш борасида ҳам диққатга молик ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, банк ташаббуси ва маблағи эвазига 2011 йили Андижон шаҳрида ягона, беш қаватли, барча қулай­ликларга эга: «Hamkor» халқаро бизнес марказини қуриб, фойдаланишга топширди. Яхши ишнинг қаноти бор, деганларидек тез орада Самарқанд шаҳрида ҳам янги филиалнинг барпо этилиши баробарида вилоят ишбилармонлари учун жамики қулайликларни ўзида мужассам этган Бизнес мар­кази ҳам туҳфа этилиб, рўйи замин сайқали ҳисобланган ша­ҳар кўркига янада кўрк қўшди.
     Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, банк раҳба­рияти мижозларга замонавий хиз­мат турларини кўрсатиш, қў­шимча қулайликлар яратиш, ишчанлик муҳитини шакллантириш мақсадида қатор режали тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, жорий йилда мамлакатимизнинг шимолий ҳудуди бўлмиш Хоразм вилояти маркази – Урганч шаҳрида ҳам миллий ва замонавийликни ўзида акс эттирган муҳ­ташам бино – Урганч Бизнес маркази қуриб битказилгани айни муддао бўлди.
     Замонавий меъморчилик ва қурилишнинг миллатимизгагина хос бўлган андозалари асосида бунёд этилган мазкур Бизнес маркази беш қаватдан иборат бўлиб, биринчи ва иккинчи қаватларда «Hamkorbank»нинг янги – Хоразм минтақавий филиали жой олган. Эндиликда бизнес марказида қиз­ғин иш фаолияти кузатилмоқ­да, айниқса банкнинг мижозлари, шунингдек «Урганч бахмал» МЧЖ, «Урганч газмаш» МЧЖ, «Хонqa Billur Salt» ХК кабилар халқаро бизнес марказида яратилган барча қулайликлардан мамнунлар.
     Учинчи ва тўртинчи қаватлар ўрта ва кичик бизнес субъектлари учун офисларга мўлжалланган. Шунингдек, марказда анжуманлар зали, ўқув зали ҳамда музокаралар хонаси мавжуд бўлиб, улар энг сўнгги русумдаги, замонавий мультимедия жиҳозлари билан таъминланган.
Марказнинг бешинчи қавати­да қишки ва ёзги ресторанлар фаолият юритади. Маҳаллий ишбилармонлар ва чет эллик сайёҳ­лар бу баланд бино томидаги сайлгоҳдан шаҳарнинг кўркам ва латофатли қиёфасини мириқиб томоша қилишлари мумкин.
     Бинодаги барча қулайликлар шу билан ниҳояланмайди. Овозсиз ишлайдиган ойнаванд лифт, бетакрор саҳн ландшафти, мафтункор чироқлар, жозибадор турфа рангда товланувчи мусиқали фавворалар хоразмликлар ва меҳ­монлар учун муносиб совға бўл­ди, десак муболаға қил­маган бўламиз. Чиндан ҳам шундай. Бино ичидаги ноанъанавий дизайн асосида безатилган кенг холл, муҳташам музокаралар ­зали, сокинликка бурканган дам олиш хонаси, замонавий бизнес кишиси учун мўлжалланган мебель жи­ҳозлари, узлуксиз электр таъминоти ҳар қандай тадбиркорнинг қалбида яхши ишлаш ва яшаш­га нисбатан иштиёқ уйғо­тади.
     Бизнес маркази бунёдкорлари сифатида қурилишнинг бош пуд­ратчиси «Хива обод йўл қури­лиш» МЧЖ, бош лойиҳачи «Лойи­ҳа қу­рилиш люкс» хусусий корхонасини, дизайнерлик ишларини бажарган «Фасад рено десор», лифт ўрнатувчи: “ELEVATOR SERVICE”, кондиционер ва вентиляция: «Арк­тика мастер-класс», кўкаламзорлаштириш ишлари: «Фар­ғона холис савдо» фирмаси, декоратив меъморчилик ечимлари (фаввора, ҳайкалтарошлик): якка тартибдаги тадбиркор Қутбиддин Турди­евнинг ишга маҳорат билан ён­дашиши, хуллас, иншоот қурили­шидаги ҳар бир иш ўз усталари томонидан моҳирона амалга оши­рилганлигини қайд этиш ­жоиз.
     «Haмkor­bank» АТБ тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантиришга кўмак­ла­шиш, уларга қулай шароитлар тақдим этишни ўзининг муҳим вазифаларидан бири деб билади. Ишонамизки, Урганч бизнес маркази яқин келажакда хорижий меҳмонлар, тадбиркору ишбилар­монларнинг ўзаро учрашиб, манфаатли шартномалар имзолайдиган файзли масканга айланади.
 
Муқаддас ЮСУПОВА,
«O‘zIA» мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.