Kimyo sanoati

Маҳаллийлаштириш дастури амалда

5/2019

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги «Cаноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқа­ришни маҳаллийлаш­тириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори айни йўналиш­даги ишларни янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинган. Ушбу дас­турни шакллантириш тартиби ло­йиҳани унга киритиш тўғрисида так­лиф билдириш учун асос вазифасини ўтайди. Албатта, унинг параметрлари муайян мезонларга мувофиқ бўлиши керак. Маҳаллийлаштири­лаётган маҳсулот ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун қувватлар ва ма­ҳаллий хомашё ресурслари мавжудлиги эса унинг асосий параметрлари ҳисобланади.
     Бу дастурни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилишича, ишлаб чиқаришни маҳал­лийлаштириш даражасини ҳисоблаш Мд = (1 – И/Т) ∙ 100 % формуласи асосида амалга оширилади. Бу ерда Мд – маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражаси; И – импорт қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг валютадаги қиймати; Т – маҳсулот бирлигининг ишлаб чи­қариш таннархи.
     Маҳаллий хомашёлару ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экспорт салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида маҳаллийлашти­риш дастурига янги лойиҳаларни киритиш бўйича ягона мезон ва талаблар белгиланган. Дастурга киритиш учун талаб этиладиган минимал маҳаллийлаштириш даражаси камида 36 фоиз ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бир қисми экспортга йўналтирилган бўлиши лозим.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакл­лантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ асосий ишлаб чи­қариш воситаларининг амортизацияси маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг таркибий қисми ҳисоб­ланади.
     Маҳаллийлаштириш даражаси ҳисоб-китоби чоғида импорт ускуна амортизацияси маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархи таркибига киритилади ва импорт қили­наётган хомашё, материаллар ва бут­ловчи буюмларнинг валюта қий­ма­тига асло таъсир кўрсатмайди. Яъни маҳаллийлаштириш даражаси маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот қандай дастгоҳ ва асбоб-ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилаётганига боғлиқ бўлмайди.
     Импортни қисқартириш, маҳал­лийлаштириш дастурларини кенг ми­қёсда ишлаб чиқишни ташкиллаш­тириш мақсадида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ва тармоқ корхоналарида маҳаллийлаштириш бўлимлари ташкил қилинган.
     Кейинги беш йил ичида корхоналарда 55 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилди. Уларнинг аксарияти импорт маҳсу­лотлар ўрнини босмоқда, бир қисми эса экспортга йўналтирилмоқда.
     «Ўзкимёсаноат» АЖнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ­дастурига биноан 2018 йили тармоқ корхоналарида 25 турдаги 126,63 ­млрд. сўмлик маҳсулот тайёрланиши режалаштирилганди. Амалда 28 турдаги 136,01 млрд. сўмлик маҳаллий­лаштирилган маҳсулот ишлаб чиқа­рилиб, режа 107,4 фоизга бажарилди. Бу хусусдаги умумлаштирил­ган маълумотлар 1-жадвалда кел­ти­рилган.
     Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотлардан 12 таси (олтингугурт-магний микроэлемент­лар сақловчи карбамид, бойитилган суперфосфат, NPK-CaMgFeS сақловчи комплекс ўғити, калий нитрати, сувда тўлиқ эрийдиган NPK ўғити, микроэлементлар сақловчи суюқ ҳолат­даги мураккаб ўғит, натрий нитрати, ичимлик содаси, темир хлориди тузи, натрий сульфиди, ЭлСМиК стимулятори, этилацетат, крахмал)нинг ма­ҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлди ва диёримизда мавжуд хомашёлардан ишлаб чиқарилди.
     Бу йил тармоқ корхоналарида 27 турдаги 731,8 млрд. сўмлик маҳсулот тайёрланиши режалаштирилган. 2-жадвалда уларнинг лойиҳалари сони ва қиймати қайд этилган.
     Лойиҳалар, ишлаб чиқариш ҳаж­ми, миқдори ва маҳаллийлаштириш даражасига тааллуқли маълумотлар 3-жадвалдан ўрин олган.
Дастурга киритилган маҳсулот­лардан 17 тасининг маҳаллийлаш­тириш даражаси 100 фоиз бўлиб, ўзимизда мавжуд хомашёлардан тайёрланади.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.