Sement ishlab chiqarish

«Qizilqumsement» АЖ: sifatli mahsulot bilan kelajakka ishonchli qadam

5-6/2018

    «Qizilqumsement» АЖ ўз маҳсулоти билан юқори сифатли цемент – стратегик маҳсулот ишлаб чиқарувчи мақомига эга бўлди. Боиси кейинги йилларда мамлакатимизда жадал суръатлар билан ўсиб бораётган қурилиш ишлари ушбу маҳсулотга бўлган талабни оширмоқда. Корхона кескин тарзда ошиб бораётган асосий қурилиш материалига бўлган талабни тўлиқ қондириш устида меҳнат қилмоқда.
     Корхона бу ишни 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига ва Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган иқтисодий вазифаларга таянган ҳолда амалга оширмоқда.
     «Корхонамиз мамлакатимиз раҳ­ба­ри зиммамизга қўйган вазифаларни муваффақиятли бажариш борасида муайян саъй-ҳаракат қилиб, ижо­бий натижаларга эришиб кел­моқ­да. 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида корхона томонидан 2 777 000 тонна цемент ишлаб чиқа­рилди. Цементнинг ўндан ортиқ тури ва нави ҳисобланган М400 ва М500 навли портландцемент, М400 ва М500 навли сульфатга чидамли портландцемент, ПЦТ I-100 навли тампонаж ва ПЦХ хризотилцемент маҳсулотлар ишлаб чи­қариш учун портландцемент, ППЦ М400 навли пуццолан портландцемент ишлаб чиқарилмоқ­да. Бугунги кунда Ўзбекистон цемент заводлари ичида «Qizilqumsement» АЖнинг улуши 41,8 фоизга етди.
     Бундан ташқари оҳак, шифер, бетон, шағал каби бошқа тайёр маҳсу­лотлар ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш тадбирлари до­ирасида ишлаб чиқарилаётган те­мир-бетон маҳсулотлар – плиталар, пойдевор блоклари ишлаб чиқариш ҳаж­ми ҳам ўсиб бормоқда. Ҳисобот даврида товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги нархларда режадаги 1 трлн 95 млрд 633 млн. сўм ўрнига 1 трлн. 276 млрд. 67 млн. сўмни ташкил қилди. Ўтган йил билан солиштирилганда, товар маҳсулот­лари ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги нархларда 464,1 млрд. сўмга ошди ва бизнес-режа 116,5 фоизга бажарилди.
     Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва маҳсулот турининг кенгайиши нафақат товар ишлаб чиқариш сало­ҳиятига, балки янги иш ўринларининг яратилиши, қўшимча пул маблағлари, шу жумладан, валюта маблағлари тушумига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.
     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан илгари сурилган уй-жойлар дастурлари аҳолига имтиёзли нархларда сифатли ва арзон уй-жойни харид қилиш имконини берди. Бутун мамлакатимиз бўйлаб нафақат ша­ҳарларда, балки қишлоқ жойларда ҳам янгиланган намунавий лойиҳа асосида минглаб якка тартибдаги ар­зон уйлар, инфратузилма объектлари, янги тураржой массивлари қад ростламоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида биргина ушбу объектлар қурилиши учун 161713 тоннадан ор­тиқ цемент йўналтирилди.
     Миллий ва умумевропа стандарт­ларига мос келадиган Навоий цементи ҳозирги вақтда кўплаб катта қу­рилишларда – таълим ва тиббиёт муассасалари, ирригация ва мелиорация объектлари қурилиши, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ эҳтиёж­лари ва халқаро трассалар, янги йирик заводлар, замонавий ишбилармонлик марказлари ва бошқа ижтимоий аҳамиятли объектлар қурили­шида кенг қўлланилмоқда.
 
 
 
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.