Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Qizilqumsement» АЖ ўз маҳсулоти билан юқори сифатли цемент – стратегик маҳсулот ишлаб чиқарувчи мақомига эга бўлди. Боиси кейинги йилларда мамлакатимизда жадал суръатлар билан ўсиб бораётган қурилиш ишлари ушбу маҳсулотга бўлган талабни оширмоқда. Корхона кескин тарзда ошиб бораётган асосий қурилиш материалига бўлган талабни тўлиқ қондириш устида меҳнат қилмоқда.
Корхона бу ишни 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган иқтисодий вазифаларга таянган ҳолда амалга оширмоқда.
«Корхонамиз мамлакатимиз раҳбари зиммамизга қўйган вазифаларни муваффақиятли бажариш борасида муайян саъй-ҳаракат қилиб, ижобий натижаларга эришиб келмоқда. 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида корхона томонидан 2 777 000 тонна цемент ишлаб чиқарилди. Цементнинг ўндан ортиқ тури ва нави ҳисобланган М400 ва М500 навли портландцемент, М400 ва М500 навли сульфатга чидамли портландцемент, ПЦТ I-100 навли тампонаж ва ПЦХ хризотилцемент маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун портландцемент, ППЦ М400 навли пуццолан портландцемент ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон цемент заводлари ичида «Qizilqumsement» АЖнинг улуши 41,8 фоизга етди.
Бундан ташқари оҳак, шифер, бетон, шағал каби бошқа тайёр маҳсулотлар ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш тадбирлари доирасида ишлаб чиқарилаётган темир-бетон маҳсулотлар – плиталар, пойдевор блоклари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда. Ҳисобот даврида товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги нархларда режадаги 1 трлн 95 млрд 633 млн. сўм ўрнига 1 трлн. 276 млрд. 67 млн. сўмни ташкил қилди. Ўтган йил билан солиштирилганда, товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги нархларда 464,1 млрд. сўмга ошди ва бизнес-режа 116,5 фоизга бажарилди.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва маҳсулот турининг кенгайиши нафақат товар ишлаб чиқариш салоҳиятига, балки янги иш ўринларининг яратилиши, қўшимча пул маблағлари, шу жумладан, валюта маблағлари тушумига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан илгари сурилган уй-жойлар дастурлари аҳолига имтиёзли нархларда сифатли ва арзон уй-жойни харид қилиш имконини берди. Бутун мамлакатимиз бўйлаб нафақат шаҳарларда, балки қишлоқ жойларда ҳам янгиланган намунавий лойиҳа асосида минглаб якка тартибдаги арзон уйлар, инфратузилма объектлари, янги тураржой массивлари қад ростламоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида биргина ушбу объектлар қурилиши учун 161713 тоннадан ортиқ цемент йўналтирилди.
Миллий ва умумевропа стандартларига мос келадиган Навоий цементи ҳозирги вақтда кўплаб катта қурилишларда – таълим ва тиббиёт муассасалари, ирригация ва мелиорация объектлари қурилиши, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ эҳтиёжлари ва халқаро трассалар, янги йирик заводлар, замонавий ишбилармонлик марказлари ва бошқа ижтимоий аҳамиятли объектлар қурилишида кенг қўлланилмоқда.