EVU компаниянгиз учун фирма услубини яратиш ва ишлаб чиқиш хизматларини таклиф этади.
Фирма услуби — компания, корпорация ёки бизнеснинг омма, мижозлар ва ходимлар кўзи ўнгидаги қиёфаси. У турли воситалар, шу жумладан характерли дизайн, брендинг ва товар белгиларидан фойдаланиш орқали таъминланади.
«Корпоратив» ёки «фирма» услуби кўпинча фирмадан чиқувчи ахборот, товарлар, хизматларни ёки истеъмолчига савдо русумини қабул қилишнинг ягоналигини таъминловчи оғзаки ва кўз билан кўриладиган константалар тўплами сифатида тушунилади.
Корпоратив дизайн корпоратив фалсафа, корпоратив маданият ва корпоратив хатти-ҳаракат билан бир қаторда корпоратив бирхилик элементларидан бири ҳисобланади.