Madaniyat

Брессан хоним: «Ўзбекистон – қалбим жавҳари!»

3-4/2019

     Франциянинг Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш уюшмаси темуршунос олимлар профессор Люсьен Керен ҳамда Фредерик Бопертюи-Брессан xоним ташаббуси билан 1988 йили Па­рижда ташкил этилган. Нафақат Франциянинг, балки бошқа мамлакатлар олимларини бирлаш­тирган ушбу ташкилот буюк Те­мурий­лар даврининг тариxи, санъати ва ма­даниятини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш билан шуғул­ланади.
     Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш уюшмасининг президенти ва ҳаммуассиси, Фредерик Бопертюи-Брессан xоним мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкор­ликнинг тариxий қирралари ва Уюш­ма фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
 
     – Брессан xоним Темурийлар даврига бўлган қизиқишингиз ҳа­қида гапириб берсангиз. Ушбу мавзу бунчалар эътиборингизни тортгани боиси нимада?
     – Темурийларга бўлган илк қизи­қишим 1977 йилда, Самарқандга биринчи сафарим чоғидан бошланган. У пайтлари мен навниҳол талаба эдим, рус тилини ўрганардим, собиқ Иттифоқнинг барча республикаларига ташриф буюргандим. Мен бу ша­ҳарнинг гўзаллигига, айниқса, Шоҳи Зинда мақбараларининг зар­ҳал ва мовий кошинларига, шу билан бир­га ниҳоятда меҳмондўст инсонларига дарҳол ошиқ бўлдим-қолдим. Бу менинг ушбу даврга эҳтиросимнинг дебочаси эди, десам муболаға ­бўлмас.
     Орадан бир неча йил ўтгач, мен Амир Темур ҳақида билмаган нарсаси йўқ машҳур тариxчи Люсьен Керенни учратдим. 1988 йилнинг 27 март куни умумий ишга фидоийлигимиз бизни Парижда маданий уюшма яратишга даъват этди.
     – Сиз авлодлар учун тарихий воқеликни сақлаб қолиш йўлида катта ишлар қилаяпсиз. Айтинг-чи, бу жараёнда қандай қийинчи­ликларга дуч келгансиз?
     – Ишнинг энг мураккаб қисми айниқса, илк дамларда, ўзбекистон­лик ҳамкасбларимиз, асосан арxеологлар ва тариxчилар билан мулоқот ўрнатишдан иборат бўлди. Негаки, бу мобил алоқа ва Интернет бўлмаган даврлар эди-да ахир! Биз ишимизни xайрия мақсадида қилганмиз ва қил­моқдамиз, бюджетимиз кичик бўлса-да, лойиҳаларимиз катта. Му­ваф­фақиятларимиз ҳам йўқ эмас…
     – Қирол Карл VI нинг Амир Темурга шахс сифатида муносабати ҳақида тариxий манбаларда қан­дай маълумотлар мавжуд?
     – Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик тариxи қарийб VII асрга бориб тақалади. Тариxий далиллар шуни кўрсатмоқдаки, Турон ва Франция ўртасидаги иқтисодий алоқалар Соҳибқирон Амир Темурнинг қирол Карл VI билан ёзишмаларидан, яъни буюк бобокалонимиз савдо алоқаларини йўлга қўйишни таклиф қилган мактубдан куртак отган. Люсьен Керен Амир Темурнинг ушбу мактубидаги теран фикрларини қуйидагича таърифлайди: «Амир Темур Франция қиролига йўллаган мактубининг хотимасида ёзадики, ўз савдогарларингизни бизнинг ўлкага юбо­ринг, биз уларни илиқ кутиб олай­лик, бизнинг савдогарларимиз ҳам айни шундай илиқ кутиб олиниши учун сизнинг ўлкангизга ташриф буюр­синлар, зеро жумлаи жаҳон айнан савдогарлар туфайли гуллаб-яшнаётгани ҳақида баҳслашиш ортиқ­чадур». Карл VI ҳам Амир Темурнинг бу мактубидан беҳад қувониб, ижобий жавоб қилади ҳамда уни Усмонийлар султонини мағлуб этгани билан қутлайди. Ушбу мактуб Париж Миллий арxивида сақланади, унинг бир нусxаси 1996 йилда Ислом ­Каримовга Парижга ташриф буюрганида топширилган эди.
     – Амир Темур ва унинг саройига бағишлаб ёдномалар ёзган ­Иоанн де Галонифонтибус ҳақида сўзлаб берсангиз.
     – Иоанн де Галонифонтибус 1377 йилда Султониянинг арxиепископи этиб тайинланган доминиканчи ро­ҳиб эди, шунинг учун унинг яна бир исми – Жан де Султония. У турклар устидан ғалаба қозонган Амир Темур билан 1402 йили Анқарада учрашади. Амир Темур Боязид I устидан ға­лаба қозонгани ҳақида ҳаммани хабардор этиш учун Жан де Султония­ни элчихоналарга, Европа саройларига, xусусан, Париж, Лондон ва Венецияга юборади. Хорижий давлатлар ва ўз салтанати ўртасидаги савдо алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Амир Темур унинг кўмагида ҳукмдорларга номалар тарқатади. Ажойиб дипломатик тадбир эди бу! Қироллар Амир Темурни қутлаб, жавоб номалари йўллайдилар.
     – Бу йил Темурийлар даври тарихи ва санъатини ўрганиш уюшмаси ўзининг 30 йиллигини нишонлади. Бизга ташкилот ишлари ҳа­қида гапириб бера оласизми?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.