«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили»дан бошлаб доимий анъанага айланган намунавий лойиҳалар асосида тураржойлар қурилиши вилоятимизнинг барча туманларида тат­биқ этилмоқда. Хусусан, 2015 йили Чор­тоқ туманининг Мучум аҳоли пунк­тида намунавий лойиҳалар бў­йича 70 та замонавий тураржой бинолари бунёд этилди. Шарт-шароити шаҳар­никидан асло қолишмайди­ган, барча қулайликларга эга бу каби шинам уйларни қуриш келгусида ҳам давом эттирилади.
     Чортоқ қишлоқ хўжалиги соҳаси­да ҳам катта салоҳиятга эга туман бўл­ганлиги учун бу ерда мазкур соҳа­га алоҳида эътибор берилмоқда. Яъни, фермер ва деҳқон хўжаликлари тў­лиқ ҳажмда фаолият юритишлари учун барча шарт-шароитлар яратил­ган. Турдош ташкилотлар, минерал ўғит ва транспорт хизмати кўрсатиш, қолаверса, банк-молия муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатган хўжаликлар юқори ҳосил олиш ва моддий шароитларини яхшилашга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали бандликни оширишга муваф­фақ бўлишмоқда.
     Бугунги кунда туманда аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш масаласига катта эътибор берил­моқда. Биргина ўтган йили «Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури»га му­вофиқ 4852 та янги иш ўрни яратилди. Иш билан таъминланганларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этди. Банд­ликни ошириш бўйича прогноз параметри режаси 100,6 фоизга бажарилиб, хизмат кўрсатишга оид 66 та лойиҳа ижроси таъминланди. Лойи­ҳалар ижроси мазкур йўналишда 224 та янги иш ўрни ташкил этишга хизмат қилди.
     Жорий йилда бу ишларнинг янада салмоқли даражада амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан, саноат салоҳиятини ошириш дастури бўйича 103 та, хизмат кўрсатишда 299 та, қишлоқ хўжалигида 701 та, қури­лишда 301 та, ижтимоий инфратузилма йўналишида 122 та, корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисо­бига 188 та, банк кредитлари ҳисоби­дан 1606 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш эва­зига 936 та, касаначилик бўйича 451 та, деҳқон ва фермер хў­жаликлари фаолиятини қўллаб-қув­ватлаш ҳисо­бига 708 та, жами 5415 та янги иш ўрни ташкил этилади.
     Шунингдек, 2015–2016 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини му­ваф­фа­қиятли тамомлаган 2844 нафар ўғил-қизларимизни иш билан таъмин­лаш учун туманимиздаги барча ташкилотлар, корхона ва муассаса, шунингдек, кичик ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари имкониятлари даражасидан келиб чиқиб, кенг кўлам­ли чора-тадбирларни ишга сол­моқда.
     Республикамизнинг барча вилоятларида кичик бизнес ва хусусий тад­биркорликка кенг йўл очиб берилаётгани боис, соҳанинг мамлака­тимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши тобора ортиб бормоқда. 2015 йил якунларига кўра, бу кўрсаткич рес­публикамиз бўйича 56,7 фоизга етди. Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, бизнес юритишни соддалаштириш, айниқса, хусусий тадбиркорликни ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ти­зимли ислоҳотлар олиб борилаётгани сабабли, мазкур соҳанинг жадал суръатларда ривожланиши таъмин­ланмоқда. Ана шундай имтиёзлардан руҳланаётган туманимиз тадбиркорлари ҳам ишлаб чиқаришни кенгайтириш билангина чекланиб қолмай, балки маҳаллий хомашёлар ҳисобига янги тур маҳсулотлар ишлаб чиқа­ришни ҳам ўзлаштирмоқда. Бунинг натижасида нафақат ички, балки жа­ҳон бозорига ҳам чиқишга муваф­фақ бўлишмоқда. Айниқса, Республика Сав­до-саноат палатаси билан ўрнатилган ҳамкорлик туман тадбиркорлари фао­лияти ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқ­да. Масалан, ўтган йи­ли туманда 231 та юридик мақомга, 756 та якка тартибдаги, жами 987 та кичик ва ўрта бизнес субъектлари ўз фаолиятини бошлади. Мос равишда туманда савдо, озиқ-овқат, маиший хиз­мат, ишлаб чиқариш, пулли хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам жадал ри­вож­ланмоқда. Мазкур соҳа иқти­со­ди­ётимизни ривожлантирувчи асосий кучлардан бири эканлигини теран тушуниб етган тадбиркорларимиз ватанимиз равнақи йўлида бор куч ва салоҳиятларини сарфлаб меҳ­нат қилмоқдалар.
     Туманимизда тайёр маҳсулотлар­ни экспорт қилиш бўйича режали тад­бирлар ишга солинмоқда. Масалан, ўтган йили 689,8 минг долларлик маҳ­сулот экспорт қилиниб, режа 102 фоизга бажарилган эди. Бу йилдан ҳам умидимиз катта, чунки, туманимиз меҳ­нат аҳли мустақиллик берган улуғ неъматлар: тинчлик-тотувлик, мақсад­ли давлат дастурлари, устувор исло­ҳот, қолаверса, мавжуд шарт-шароитлардан унумли фойда­ланмоқ­да. Энг му­ҳи­ми, юртимиз Мустақилли­ги­нинг 25 йиллиги туманда мана шун­дай ўзгаришлар, ривожланишлар би­лан кутиб олинди.
     Бир сўз билан айтганда, чортоқ­ликлар Наманган вилояти ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳо­ли фаровонлигини таъминлаш йў­ли­да самарали меҳнат қилаётганлик­лари уларнинг ҳар бир хатти-ҳара­катида кўриниб турибди. Излаган имкон топади деганларидек, бугун чортоқликлар ўз меҳнатлари, саъй-ҳаракатларига уйғун ҳолда муносиб турмуш тарзини кечиришмоқ­да. Ҳам­манинг ҳавасини келтирадиган иморатлар қуриш, тўй-у томошалар қилиш, чор-атрофни гулзорга буркашга астойдил бел боғлашган. Худди мана шу ижтимоий омиллар ҳам, албатта, Ўзбекистон – Она юртимиз мустақиллигини мустаҳкам­лашга ўзи­га хос тарзда ҳисса қўшади.
 
Ойбек ҲАЙДАРОВ,
туман ҳокими

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.