Marketing, logistika

Transport-logistika xizmatlari bozorida terminallar kompleksini modernizatsiyalash (davomi)

5/2016

     Логистик тизимнинг ажралиб турувчи белгилари – бу, сотиб олишда, ташишда, омборхонага жойлаштиришда, сотишда, баъзи ҳолатларда эса хомашё, ярим фабрикат ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш­да намоён бўлади. Логистик тизимга ҳам ишлаб чиқариш, ҳам алмашув соҳа­лари киради. Бунда логистик тизим фаолиятининг самарадорлик ме­зони транспорт–тақсимлов операцияларига қилинган умумий харажатлар миқдори билан боғлиқ бўлади. Агар хомашё, ярим фабрикат ва тайёр маҳ­сулотлар босқичи кўриб чиқила­ди­ган бўлса, уни қуйидаги логистик шохобчаларга ажратиш мумкин: яъни, моддий предметлар бир пунктдан иккинчи бир пунктдаги қайта ишловчи кор­хоналарга ташилади; бу ерда қай­та ишлаш амалга оширилади; ўз навбатида ярим фабрикатлар ва тай­ёр маҳ­сулотларни сотиш шохобчаларига ет­казиб берувчи транспорт тизи­ми фао­лиятини тўғри ташкил этиш зарур бў­лади.
     Моддий оқимлар ҳаракати ва захиралар ҳолатини бошқариш анъанавий ёндашувлар тарзида бир-биридан ажратилган ҳолда амалга оширилади. Логистик ёндашув маҳсу­лотлар ташилиши, сақланиши, сотилиши, ишлаб чиқарилиши, таъминот ва транспортировка қилиш ўртасидаги мувофиқлаштиришга эътибор қаратишни талаб қилади. Маҳсулот­ларни ташишда иштирок этувчи контр­агентлар ҳаракатидаги ҳар битта номувофиқлик харажатлар миқ­дори ортишига, хизматлар ва маҳсу­лотлар сифати пасайишига олиб келади. Маҳсулотларни сотиш ва ишлаб чиқаришдаги захира миқдори ортиб кетиши, технологик «номувофиқлик» юклаш – тушириш ва сақлашнинг ўзи­га хос хусусиятлари, транспортировкага нисбатан қўйиладиган талаб­лар билан боғлиқ бўлган «номувофиқлик­лар», бошқарув органлари ва услуб­лари мос келмаслиги оқибатида юз беради. Логистик услублар ривожланишида бир қанча тўсиқлар мав­жуд. Улар, энг аввало ишлаб чиқа­риш, транспортировка қилиш ва тақсим­лаш жараёнлари иштирокчиларининг иқтисодий манфаатидаги қара­ма-қаршиликлар билан боғлиқ.
     Транспорт логистика тизимининг ривожланишида транспорт ҳал қи­лувчи ўрин тутиб, бир томондан, транспорт ташкилотларига ўз фаолияти доирасини кенгайтириш ва транспорт хизматлари бозорида мус­таҳкам ўрнашиш, иккинчи томондан, саноат корхоналарини уларга хос бўл­маган фаолиятдан халос бўлишига имконият яратади. Бунда корхоналар харажатлари камайиб, бутун куч асосий бозорларга қаратилади.Терминал тизими умумий тамойиллар ва асосий стратегия аниқлани­шида қайд этилган ёндашувлар нуқ­таи назаридан унинг кенгайиб боришини кўзда тутиши даркор. Бу эса, қуйидаги ҳолатлардан иборат:
     ● терминал тармоғи ривожлангани сари ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар гуруҳи кўп жиҳатдан транс­порт боғламалари билан боғлиқ бўлиши;
     ● юкларни етиб келиш жойларида сақлашга мажбур бўлувчи ҳолат мавжудлиги ёки мазкур шаҳарда ом­борхона майдонлари етишмаслиги;
     ● шаҳарда ер ресурслари етишмаслиги сабабли, омборхоналарни шаҳардан ташқарига чиқариш заруратининг вужудга келиши;
     ● омборхона хўжаликлари муаммосининг ечими, энг аввало, ша­ҳар атрофида юқори қувватли транс­порт–омборхона терминал мажмуини яратиш билан боғлиқ бўлиши;
     ● бу ҳолат транспорт боғлама­лари фаолиятидаги тиғизликни камайтиради ва хўжалик мажмуи ишини рационаллаштиради.
     Қайд этилганидек, транспорт логистикаси ривожланишидаги асосий тўсиқлардан бири – бу, товарлар ҳа­ракат тизими контрагентлари манфаатларини мувофиқлаштириш ва транспорт–тақсимлаш жараёнини бош­қаришни интеграциялашда ташкилий шарт-шароитлар яратишдан иборат. Ҳозирги пайтда мазкур муаммони бартараф этишда қулай имкониятлар яратилган. Ташкилий-иқ­тисодий механизмнинг асоси – бир томондан, моддий оқимлар жараёнининг иштирокчиларига мустақил­лик бериш ва рақобат муҳити билан таъминлаш, иккинчи томондан эса, иқтисодий бошқарув орқали умумманфаатларига мос келадиган ечимларга ундашдан иборат. Бундай бош­қарув дастаклари қаторига солиқлар, тарифлар, жарима санкцияси, кредитлар, инвестициялар ва лицензия­лар киради. Иқтисодий бошқарув ме­ханизми асосига қуйидаги тамойил­лар жалб этилиши мақсадга му­вофиқ:
     ● ҳудуддаги аҳоли ва хўжалик мажмуаларининг юкларни ташишга бўлган объектив талабини тўлиқ қон­дириш;
     ● транспорт эгалари ва мижоз­ларнинг иқтисодий манфаатлари тенг­лиги;
     ● товарлар ҳаракатининг пировард натижаси учун ўзаро моддий жавобгарлик;
     ● моддий оқимлар иштирокчисининг иқтисодий аҳволи сўнгги натижага боғлиқлиги;
     ● шартномада транспорт эгалари билан мижозлар ҳамкорлигининг тенг ҳуқуқлилиги;
     ● транспортдан фойдаланишнинг максимал даражада қулайлиги, кенг доирада хизматлар кўрсатиш, мижозларни уларга хос бўлмаган функциялардан озод қилиш.
     Мазкур тамойиллар ичида транс­порт таркиби, омборхона-экспедиция хизматларини қамраб олган комплекс тизимни яратиш зарур. Бундай тизимнинг асоси замонавий, халқаро стандартларга жавоб берадиган ва модернизациялашган, кенг кўламли мақсадларга хизмат қилувчи, комплексга эга бўлган юкларни тўпловчи ва қайта ишловчи терминалдан иборат. Бу тизимнинг самарали фаолият юритиши бевосита ҳудудларда, айниқса, махсус индустриал-иқтисо­дий ҳудудларнинг ривожланишига ҳамда юк айланмаси суръатлари ўси­шига ижобий таъсир кўрсатади.
 
Комил ЗИЯДУЛЛАЕВ,
иқтисод фанлари номзоди;
Дилноза ҚОСИМОВА,
мустақил тадқиқотчи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.