Австралия авиакомпанияси вакцина олган оилаларга бир йиллик бепул саёҳат чипталарини тақдим этмоқда

     Австралиянинг «Qantas Airways» авиакомпанияси коронавирусга қарши эмлаш учун мукофотларни эълон қилди. Вакцинация қилинган тўрт кишидан иборат ўнта оилага “мега-совринлар” бор. Улар йил давомида Qantas ва унинг лоукостери бўлган «Jetstar» авиакомпаниясида чексиз бепул рейсларга эга бўлиши мумкин. Бу ҳақида компания бош директор Алан Жойс таъкидлаб ўтган.
     «Bloomberg»нинг ёзишича, бир йил давомида чексиз саёҳат — бу эмлаш тезлигини оширишга уринаётган австралиялик тадбиркорларнинг ташаббуси ҳисобланади. Жойс бошқа компанияларни ҳам эмлаш учун бонусларни таклиф қилишга ундаган.
     Бундай ташаббуслар бежиз эмас. Вакциналарнинг етишмаслиги, юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар ва аҳолининг иккиланиши сабаб Австралиянинг эмлаш ставкалари кескин тушиб кетмоқда.
 
 
Манба: Bloomberg.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.