Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Австралиянинг “Qantas Airways” авиакомпанияси коронавирусга қарши эмлаш учун мукофотларни эълон қилди. Вакцинация қилинган тўрт кишидан иборат ўнта оилага “мега-совринлар” бор. Улар йил давомида Qantas ва унинг лоукостери бўлган “Jetstar” авиакомпаниясида чексиз бепул рейсларга эга бўлиши мумкин. Бу ҳақида компания бош директор Алан Жойс таъкидлаб ўтган.
“Bloomberg”нинг ёзишича, бир йил давомида чексиз саёҳат — бу эмлаш тезлигини оширишга уринаётган австралиялик тадбиркорларнинг ташаббуси ҳисобланади. Жойс бошқа компанияларни ҳам эмлаш учун бонусларни таклиф қилишга ундаган.
Бундай ташаббуслар бежиз эмас. Вакциналарнинг етишмаслиги, юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар ва аҳолининг иккиланиши сабаб Австралиянинг эмлаш ставкалари кескин тушиб кетмоқда.