Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг (IGK) VIII йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида “MEDEF International” француз тадбиркорлари ҳаракати билан биргаликда ташкил этилган ўзбек-француз бизнес-форуми бўлиб ўтди, унда “Airbus”, “Poma”, «Mnd», «Keran», «Сompagnie des Alpes» сингари йирик француз компанияларининг 15 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, француз компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилган “Белдерсой-Чимён-Нанай” қурилиш лойиҳасини амалга ошириш учун «Франция ғазначилиги» билан 47,9 миллион евро миқдорида кредит маблағларини жалб қилиш тўғрисида «Кредит шартномаси» имзоланди.
Шунингдек, “Белдерсой-Чимён-Нанай” халқаро мавсумий курортини яратиш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида протокол имзоланди. Дам олиш масканининг концепцияси ва иқтисодий модели “Orex Loisirs”, “Compagnie des Alpes”, “Geode”, “Egis”, “Epode” ва “Patriarx” француз компаниялари консорциуми томонидан ишлаб чиқилган.
Таъкидлаш жоизки, лойиҳанинг умумий қиймати 480 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа доирасида сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан осма кўприклар ва чанғи йўлларини қуриш режалаштирилган.