Telegram яна 750 миллион долларлик облигациялар чиқармоқда

     Муомаладаги Telegram Group евробондларининг умумий ҳажми 1,75 миллиард долларни ташкил этади.
     Худди шу номдаги мессенжерга эгалик қилувчи Telegram Group компанияси 750 миллион долларга конвертация қилинадиган евробондларни янги жойлаштирилишини амалга оширмоқда, деб хабар берди «Ведомости» нашри.
     28 апрель куни жойлаштириш ташкилотчилари буюртмани ёпдилар, қимматли қоғозлар 6 майдан бозорда муомалага чиқади.
     Қўшимча чиқарилгандан сўнг, Telegram Group томонидан муомалада бўлган евробондларнинг умумий ҳажми 1,75 миллиард долларни ташкил этади. Март ойида мессенжер аллақачон ёпиқ обуна орқали облигацияларни биржадан ташқари жойлаштиришни амалга оширди ва 1 млрд облигацияларни тақдим этган эди.
     Биринчи эмиссияни жойлаштириш якунланганда Telegram облигацияларига қизиқиш билдирган кўплаб инвесторлар бўлган, дейилади хабарда.
 
 
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.