Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Муомаладаги Telegram Group евробондларининг умумий ҳажми 1,75 миллиард долларни ташкил этади.
Худди шу номдаги мессенжерга эгалик қилувчи Telegram Group компанияси 750 миллион долларга конвертация қилинадиган евробондларни янги жойлаштирилишини амалга оширмоқда, деб хабар берди “Ведомости” нашри.
28 апрель куни жойлаштириш ташкилотчилари буюртмани ёпдилар, қимматли қоғозлар 6 майдан бозорда муомалага чиқади.
Қўшимча чиқарилгандан сўнг, Telegram Group томонидан муомалада бўлган евробондларнинг умумий ҳажми 1,75 миллиард долларни ташкил этади. Март ойида мессенжер аллақачон ёпиқ обуна орқали облигацияларни биржадан ташқари жойлаштиришни амалга оширди ва 1 млрд облигацияларни тақдим этган эди.
Биринчи эмиссияни жойлаштириш якунланганда Telegram облигацияларига қизиқиш билдирган кўплаб инвесторлар бўлган, дейилади хабарда.