Главная |
Новости |
«Tesla» акциялари нархи тушиши ортидан Элон Маск бир куннинг ўзида 6 миллиард доллар йўқотди
«Tesla» акциялари нархи тушиши ортидан Элон Маск бир куннинг ўзида 6 миллиард доллар йўқотди
«Tesla» ва «SpaceX» корпорациялари асосчиси Элон Маскнинг бойлиги «Tesla» акцияларининг 5 фоизга камайиши ортидан 6 миллиард доллар камайди. Бу ҳақида «Forbes» нашри хабар берган.
Акциялар нархининг арзонлашувига сабаб Хитойда «Tesla» электромобилларига бўлган талабнинг пасайиши билан боғлиқ.
Апрель ойида машиналарга 18 000 дона буюртма келиб тушган эди, май ойида эса бу кўрсатгич икки баробарга камайди. Ҳозирги вақтга келиб унинг бойлиги «Forbes» рейтингида 145,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.
«Tesla» сўнгги ойларда Хитойда ўз автомобилларининг хавфсизлиги ва сифатига оид истеъмолчилар норозиликларини ҳал қилишда қийинчиликларга дуч келди, дея қайд этади MarketWatch.
Компания шунингдек, Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи «Nio» компанияси билан ҳам рақобат олиб бормоқда. CNBC компаниясининг маълумотига кўра, «Tesla» ўз маҳсулотларини электр транспорт воситаларининг нархларининг кўтарилиши ва сифати билан боғлиқ бўлган муносабат туфайли қайтариб олишга мажбур бўлган.
Манба: Forbes.ru
DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING