Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
“Tesla” ва “SpaceX” корпорациялари асосчиси Элон Маскнинг бойлиги “Tesla” акцияларининг 5 фоизга камайиши ортидан 6 миллиард доллар камайди. Бу ҳақида “Forbes” нашри хабар берган.
Акциялар нархининг арзонлашувига сабаб Хитойда “Tesla” электромобилларига бўлган талабнинг пасайиши билан боғлиқ.
Апрель ойида машиналарга 18 000 дона буюртма келиб тушган эди, май ойида эса бу кўрсатгич икки баробарга камайди. Ҳозирги вақтга келиб унинг бойлиги “Forbes” рейтингида 145,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.
“Tesla” сўнгги ойларда Хитойда ўз автомобилларининг хавфсизлиги ва сифатига оид истеъмолчилар норозиликларини ҳал қилишда қийинчиликларга дуч келди, дея қайд этади MarketWatch.
Компания шунингдек, Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи “Nio” компанияси билан ҳам рақобат олиб бормоқда. CNBC компаниясининг маълумотига кўра, “Tesla” ўз маҳсулотларини электр транспорт воситаларининг нархларининг кўтарилиши ва сифати билан боғлиқ бўлган муносабат туфайли қайтариб олишга мажбур бўлган.
Манба: Forbes.ru