Тошкент шаҳри «сариқ» ҳудуд. Қайси вилоятлар қайси тоифага киритилгани маълум қилинди

Тошкент шаҳри карантин бўйича янги тартибга кўра иккинчи тоифадаги – «сариқ» ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборотида маълум қилинган.

Ўзбекистонда Республика махсус комиссиясининг 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

Унга кўра, биринчи – «қизил» тоифадаги ҳудуд – сўнгги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар – Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари. Бунда «қизил» ҳудудда мавжуд карантин чекловлари сақлаб қолинади ҳамда вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.
 
Иккинчи – «сариқ» тоифадаги ҳудуд – сўнгги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган беморлар мавжуд бўлган ҳудудлар – Сурхондарё, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри. «Сариқ» ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

Учинчи – «яшил» тоифадаги ҳудуд – коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар – Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.